Ҳусийлар иқтисодий истиқлол деган нарсага эришиш учун Жаҳон банкига ишонмоқдалар!

337
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳусийлар иқтисодий истиқлол деган нарсага эришиш учун Жаҳон банкига ишонмоқдалар!

Жаҳон банки Санъодаги Ҳусийлар ҳукуматига 150 миллион доллар миқдорида қўшимча грант ажратишга розилик берганини эълон қилди. Банк ўзининг баёнотида «берилаётган навбатдаги грантларнинг муассасаларни сақлаб қолишга ёрдам бериши»ни таъкидлади. Ушбу кредит БМТнинг Яманда фаолият қилаётган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ ва бошқа ташкилотларга берилади.

Таъкидлаш лозимки, бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими қуйидаги табиий саволларни ўртага ташлади:

«Сиз Ҳусийлар ўз мурожаатларингизда ва газета саҳифаларингизда ҳар доим қарғаб, шу орқали тарафдорларингизни лақиллатаётганингиз ташкилот шу БМТ эмасмиди?! Энди эса, унинг сизга грант бериш учун узатилган қўлини тутяпсиз… Ахир, бунинг ўрнига тарафдорларингизни сафарбар қилиш билан, бу ташкилотни синдирсангиз бўлади-ку?!».

Матбуот баёнотида Ҳизб қуйидагиларни қўшимча қилди:

«Эй мусулмонлар! Судхўрлик муомаласини қилиш билан Аллоҳга уруш очган мана шу Ҳусийлар бўлади! Ахир, наҳотки улар Жаҳон банкидан кредит олиш билан бирор жўяли иш қиламиз деб ўйлашаётган бўлса?! Ҳолбуки, бу банк бир вакил тайинлаб, у орқали айни грантларни сарфлаш йўлларини ҳам сизга кўрсатиб бермоқда-ку?! Биз ҳайрон бўляпмиз, бу Ҳусийлар Ғарбнинг шундай иқтисодий муассасалари бағрига ўзларини отиш билан қандай қилиб иқтисодий мустақилликка эришишлари мумкин?! Аслида эса, Жаҳон банкининг уларга иқтисодий кўмак беришдан кўзлаган мақсадлари одамларнинг ошқозонини тузоқ қилишдир. Энг муҳими, Жаҳон банки Ямандаги иқтисодий ресурсларга эга чиқишни режалаштирган экан, бу режалари қаторига Ҳусийларни ҳам қўшмоқда».

Баёнот қуйидаги сўзлар билан якунланди:

«Жаҳон банки билан муомала қилишдан тўхташнинг ягона йўли, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишдан иборат. Ҳизб ут-Таҳрир барпо этиш учун фаолият қилаётган ушбу давлатгина рибо асосидаги пул муомаласига чек қўяжакдир.

Роя газетасининг 2021 йил 21 июл чоршанба кунги 348-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here