Хитой Қирғизистонга талаб қўйди
Давлат божхона хизмати раиси ўринбосари Киялбек Мукашевнинг маълум қилишича, Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги чегара пунктлари орқали кунига атиги 30-35 та машина ўтмоқда.
Бу ҳақда у пардаментнинг бюджет ва молия қўмитасининг 12-июл куни бўлиб ўтган йиғилишида депутатларнинг саволларига жавоб берар экан айтиб ўтди.
“Хитой билан музокараларда улар Қирғизистон аҳолисининг 70 фоизи (коронавирусга қарши) эмланиши керак деган масалани қўйишмоқда”, – деди Мукашев.
Изоҳ: Бутун оламни саросимага солган коронавирусдан ҳар бир давлат ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолиш пайига тушди. Мустамлакачи давлатлар коронавирус пандемиясидан қашшоқ давлатларга босим ўтказиш, ўз измиларига солиш ва вакциналари учун янги бозор очиш йўлида фойдаланишмоқда. Бу давлатлар ўзларида ишлаб чиқарилган вакциналарни ўтказиш учун таъсир остидаги давлатларни фақат ўзларида ишлаб чиқарилган вакциналарни олишга мажбур қилишмоқда. Масалан, Франция ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Клеман Европа Иттифоқини Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни тан олмасликка чақириб, Европада тан олинган тўртта вакцинадан бошқаси билан эмланганларни ЕИ ҳудудига киритмасликни таклиф қилди.
Шу билан бирга, ЕИ Хитой ва Россияни Ғарбда ишлаб чиқарилган COVID-19 вакциналарни танқид қилиб, ўз вакциналарини тарғиб қилишга қаратилган, давлат томонидан молиялаштирилаётган “дезинформация кампанияларини” кучайтиришда айблади. Бундан ташқари, ЕИнинг аксар давлатлари АҚШда ишлаб чиқарилган вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб қўйди. Етакчи давлатлар дори-дармон бозорига эга чиқиш, ўзлари эгаллаган бозорларга бошқаларни киришига йўл қўймаслик учун матбуот курашини ҳам кучайтириб юборишди. Шундай кураш ва босимлар натижасида Қирғизистон ҳам AstraZeneca вакцинасини сотиб олишни кечиктирди. Бунинг ўрнига Хитойда ишлаб чиқарилган Sinopharm вакцинасидан фойдаланишни бошлади. Хабар қилинишича, 11 июл куни коронавирусга қарши Хитой вакцинаси – Sinopharm вакцинасининг 1 миллион 250 минг дозаси Қирғизистонга етказиб берилди. Ҳукуматнинг таъкидлашича, яна шунча миқдордаги вакцина июл ойининг охирида келади. Хитой Қирғизистондан аҳолини 70 фоизини эмлашни талаб қилганида ҳам айнан ўзида ишлаб чиқарилган вакцина билан эмлашни шарт қилиб қўйгани аниқ. Хали вақти келиб бу давлатлар ўзларида ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланмаган одамларни мамлакатларига киришини тақиқлаб ҳам қўйишади.
Бундан ташқари, мустамлакачи давлатлар пандемияни баҳона қилиб Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашни янада кучайтириб боришмоқда. Мана иккинчи йилдирки мусулмонлар муқаддас Ҳаж ибодатини адо этиша олмаяпти. Ҳозиргача айрим давлатларда мусулмонлар масофа сақлаб намоз ўқишга мажбур бўлишяпти. Жамоатчилик жойларида хали хам, хар турли чекловлар мавжуд. Бунга одамлар кўп тўпланадиган жойда вирус “юқиш” эҳтимоли ортиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аммо, куни кеча якунланган футбол бўйича Европа чемпионатида эса юз минглаб мухлисларни стадионларда жамланганда мустамлакачи давлатлар ваҳима қилган пандемия ҳам “юқмай” турди.
Хулоса қилиб айтганда, коронавирус пандемияси ҳам худди “терроризм” ва “экстремизм” каби мустамлакачи давлатлар учун майда давлатларга босим ўтказиш, шахсларнинг эрки, мулки ва имкониятларига тажовуз қилишларига қонуний йўл очиш воситасига айланди.
Абдураҳмон Одилов