Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин заминидан режим оловида жизғинак бўлаётганларга очиқ хат

321
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин заминидан режим оловида жизғинак бўлаётганларга очиқ хат

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини ушбу муборак юртдаги барча аҳлимизга очиқ хат йўллаб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Фаластин маъмурияти имзолаган вакцина битими сабабли минглаб инсоннинг қурбон бўлишига бир бахя қолганлиги… ва бу битим ортидан Низор Банотга суиқасд қилиниши жуда қаттиқ жиноят бўлди. Айни ҳодиса қотиллари ва жиноятчиларини судга тортилишини талаб қилиб чиққанларга нисбатан Фаластин маъмуриятининг муносабати эса, бундан ҳам катта жиноятдир… Чунки у намойишчиларга ҳужум қилиб, қонларини тўкди, кўчада ўзларини судраб юрди».

Мактубда Фаластиндаги фракциялар, ташкилотлар, судьялар, ҳуқуқ посбонлари, маҳалла фаоллари ва нуфузли шахсларга мурожаат қилиниб, бундай дейилди:

«Бу адоватчи золимларни қўлидан ушлаб, ҳаққа эгиб қўйишга сизлар жавобгарсиз. Динингиз олдидаги масъулиятингиз сизни режим жиноятларига қарши туриб, ундан ҳисоб талаб қилишни буюради…

Биз хавфсизлик хизмати ходимларининг режимдаги бу жиноятчи ва коррупциячиларни мудофаа қилаётганидан афсусдамиз. Шунинг учун уларга сидқидилдан мурожаат қилиб, ўз динлари ва Уммати томонга ўтишга чақирамиз. Аммо на динни ва на биродарликни биладиган ҳамда ҳокимиятдаги коррупциячиларни ҳимоя қилаётган анави жинояткорларга келсак, сиз Аллоҳнинг азоби ва интиқомидан уларни узоқда, деб ўйламанг».

Мактуб сўнггида уларга қуйидагилар таъкидланди:

Ушбу муборак заминни босқинчи яҳудийлардан озод этмоқ рошид Халифаликни барпо этиш йўлида Ислом Уммати ва қўшинларидан нусрат талаб қилишда ўз аксини топади. Шундай экан, сиз кучларингиз ва саъй-ҳаракатингизни бирлаштирмоғингиз даркор. Бундан ташқари, душманларимиз ва уларнинг қўғирчоқларию малайлари ролидан эҳтиёт бўлинг. Уларнинг душманларимиздан олган жинояткорона лойиҳалари ёки икки давлат ечимларидан сақланинг. Бу жиноятчиларга мутлақо қиё боқманг ва барча саъй-ҳаракатингизни Умматингиз билан боғлаб, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланг».

Роя газетасининг 2021 йил 7 июл чоршанба кунги 346-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here