Туркия-Россия учрашуви зоҳирда зиддият аслида иттифоқдир

150
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркия-Россия учрашуви зоҳирда зиддият аслида иттифоқдир

Умарий масжиди майдонида жума намозидан сўнг Даръа шаҳрининг юзлаб аҳолиси халқ норозилик намойишини ўтказдилар. Бу намойиш режим, унинг кучлари ва ёлланган аскарларининг аҳолига босим ўтказиш ва якка тартибдаги қуролларини топширишга мажбурлаш учун минтақа бўйлаб ўрнатган қамалларига қарши ўтказилди. Зеро, юрт аҳли қуролларни топширишни рад қилиб келмоқда.

Бир кун олдин, пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Шимолий Идлибда «Ҳиврондаги аҳлимизнинг айтар сўзи: жонимизни берамизу аммо қуролларимизни бермаймиз» номли намойиш уюштирдилар. Ғарбий Ато қишлоғи қаршисидаги Атма қочқинлар лагерида ўтказилган ушбу намойишда қуйидаги сўзлар ёзилган кўплаб плакатлар кўтариб чиқилди: «Хоинлик келишуви Даръага зарба берди, бугун эса, Туркия-Россия учрашуви зоҳирда зиддият, аслида иттифоқдир», «Даръада жангчи гуруҳлар қуролларини топширгандан сўнг, энди Даръанинг ўзини топшириш талаб қилинмоқда». Яна бир плакатда ушбу ояти карима ёзилди:

وَدَّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْ تَغْفُلُونَ عَنْ أَسْلِحَتِكُمْ وَأَمْتِعَتِكُمْ فَيَمِيلُونَ عَلَيْكُمْ مَيْلَةً وَاحِدَةً

«Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар» [Нисо 102]

Роя газетасининг 2021 йил 7 июл чоршанба кунги 346-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here