Таҳрири Шом ҳайъати Шом тоғутидан нимаси билан фарқ қилади?!

199
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом ҳайъати Шом тоғутидан нимаси билан фарқ қилади?!

Таҳрири Шом ҳайъатига қарашли «Ватад» нефть компанияси томонидан ёнилғи маҳсулотлари нархининг тўхтовсиз оширилиши ҳамда бунинг баробарида Идлиб ва унинг атрофида асосий товарлар нархининг ортиб кетиши манзарасида, Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб матбуот баёнотида бундай деди:

«Озод этилган минтақалар, дейилаётган ерларда нарх-навонинг ошиб кетиши қуйидагича бир неча сабабларга бориб тақалади:

«Товарларнинг маълум шахслар манфаати йўлида монополия қилиниши ва бошқаларнинг рақобат қилишга йўл қўймаслик. Табиийки, бундай мутлақ монополияни қўлга киритиши эвазига шахс тўлайдиган фоиз ҳам мавжуд. Бу монополия шахсни мана шу товарлар нархига ҳукмрон қилиб, тўлаган фоизи муқобилида нархларни истаганча кўтарадиган қилиб қўяди ва ўз навбатида, бу қимматчиликни келтириб чиқаради. Қимматчиликни эса, истеъмолчи тўлаяпти… Истеъмолчики, у Шом тоғути остида яшашга рози бўлмай, молу жонини қурбон қилган ва уй-жойидан ажраган муҳожирдир. Устига-устак, бу ёқда товарларнинг баланд нархларидан ташқари, уларга чегарадан ўтишда солинаётган солиқлар ҳам бор. Шу билан бирга, монополия қилинган ёқилғи маҳсулотлари нархини ошириш, ўз навбатида, товарларнинг бир шаҳардан бошқа шаҳарга олиб бориш-транспорт харажатларини ҳам ошириб юбормоқда. Мана шулардан сўнг одамларни алдаб, «нархларни тартиблаштириш», деган дастак билан нархларнинг осмонга чиқиб кетганидан чалғитишмоқда!».

Аҳмад Абдулваҳҳоб баёнот сўнггида қуйидагиларни таъкидлади:

«Қимматчиликка қарши кураш нархларни тартиблаштириш билан эмас, балки таклиф ва талаб қонунини қўллаш, монополистларга қарши кураш, товарларга солиқ солмаслик билан бўлади».

Роя газетасининг 2021 йил 7 июл чоршанба кунги 346-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here