Эй Тунис аҳли!

392
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Тунис аҳли!

اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар»

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти юрт аҳли қўзғолонининг ўн йиллик хотираси муносабати билан матбуот баёноти чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Воқелик ўзгаргани йўқ, режим ағдарилгани йўқ, баъзи башаралар ўзгарди, холос. Янги келган башаралар эса, жинояткорлик ва қабиҳликда улардан қолишмайди!

Илгари юртимизни Бурқиба ва Ибн Али орқали бошқарган мустамлакачи ҳозир ҳам мамлакатни бошқариб келмоқда, ҳатто ҳукмронлиги режалаштириш, қонун чиқариш ва ижро жиҳатидан янада мустаҳкамланди».

Баёнотда Тунис аҳлига бундай дейилди:

«Бизнинг масаламиз битта. У ҳам бўлса, Ислом ҳамда уни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло буюрганидек татбиқ қилишдир. Бироқ мустамлакачи кофир бизни майда-майда давлатчалардан таркиб топган заиф вужудларда тарқоқ ҳолатда ушлаб туриш ҳамда раҳбарлар, дейилаётган малайларининг устимизга доимий ўрнатиб қўйиш устида ишлаяпти. У Ислом давлатининг қайтиб келишини олдини олишга ҳаракат қиляпти. Бунинг учун демократияни ёйиб, Исломни четлатмоқда, масалаларни қисмларга бўлиб парчаламоқда ва муаммолар келтириб чиқариб, уларга ўз ечимларини тиқиштирмоқда. Намойишчиларни муаммонинг туб ечимидан чалғитадиган иккиламчи талаблар билан ҳолдан тойдирмоқда. Шунингдек, қўзғолонга бира тўла якун ясаш учун тарихий, дея даъво қилинаётган ярашувни эълон қилиш орқали миллий ярашувни пайдо қилишга ҳаракат қилмоқда».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Бугунги асосий масала юртимизда мустамлакачи кофирнинг ҳукмронлик қилаётганидир ҳамда тиз чўкиб-итоат қилиш ва юртни сотишдан бошқа нарсани билмайдиган ва бундай ишларни қойилмақом қилиб бажарадиган илмоний сиёсий элитанинг унга хизмат қилаётганидир. Шунингдек, Исломсиз ҳаргиз одил бўлолмайдиган бошқарув низоми масаласидир. Шунинг учун барча саъй-ҳаракатимизни Аллоҳга холис қуллик қиладиган, Унинг шариатини маҳкам тутиб, масалани англаб етган, душман ва унинг қопқонларини биладиган холис етакчилик ортига бирлаштирмоғимиз даркор. Юртимизга жойлашиб олган душманни қувиб солмоғимиз, юртимиз ва унинг тақдири билан ўйнашаётган раҳбарларнинг қўлига болта урмоғимиз даркор.

Роя газетасининг 2020 йил 6 январ чоршанба кунги 320-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here