БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий ўз вазифасидан истефога чиқди.
Бу ҳақида БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва Лаҳдар Браҳимийнинг ўзи Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти идорасида ўтказилган матбуот йиғилишида маълум қилди. Пан Ги Мунга кўра, Лаҳдар Браҳимийнинг хизмат муддати 31 майгача давом этади. Аммо ҳанузгача Браҳимийнинг ўрнига келадиган бирор кишининг исми айтилмади.
“Бизга тўғри келадиган киши ким эканлиги ҳақида ўйланиб кўришимиз учун вақт керак бўлади”, деди БМТ бош котиби.
Туркистон:
1991-1993 йилларда Жазоир ташқи ишлар вазирлиги мансабида ишлаган, ундан сўнгра БМТнинг Гаити, Афғонистон, ва Ироқдаги вакили сифатида турли юқори мансабларда ишлаган Лаҳдар Браҳимий АҚШнинг қўғирчоғидир. Браҳимий мусулмонлар юрти аҳлидан бўлгани учун ҳам мусулмонлар орасига кириб бориш йўлларини, уларнинг ўртасида бўлиши мумкин бўлган ихтилофларни бевосита билади, бу эса унга америкача ечим манфаатини кўзлаб мусулмонлар ўртасига низо солиш имконини беради. Шунинг учун у жуда кўп ўлкаларда, масалан, Афғонистон, Ироқ, Африка, Европа, айниқса Серебриница ва Боснияда мусулмонларнинг қирғин қилиниши учун кофирларга йўл очиб бера олди.
Браҳимийнинг Суриядаги асосий вазифаси Сурия ичкарисидаги қўзғолонни чалғитиш, одамларнинг Исломга интилишини пучга чиқариш, Шариатнинг ҳокимиятга келишига йўл қўймаслик ва янги малай ҳокимни ўрнатишдан иборат эди. Яъни Лаҳдар Браҳимий Сурияда ўтиш даври ҳукуматини тузиш билан шуғулланиш учун тайинланган эди. Чунки бу ҳукумат ишлар жиловини ўз қўлида ушлаб қолиш ва Шом қўзғолонини бўғиб ташлаб Халифалик давлатининг тикланишига йўл қўймаслик учун Америкага ўта зарурдир.
Лаҳдар Браҳимийнинг барча қилган ишларини кўриб турган Ҳизбут Таҳрир унга шундай дея мурожаат қилган эди: Сен умрингни Ғарбга хизмат қилиш ва Ислом билан мусулмонларга қарши курашиш йўлида ўтказдинг. Энди мункиллаган кексалик ёшига етган пайтингда яна нима қилмоқчисан?! Сен ва сенга ўхшаган кимсалар учун Аллоҳга тавба қилиш вақти келмадими, ахир?! Сен ҳам мусулмонсанку! Афғонистон ва Ироқда қилган шунча қилмишларинг сенга етмайдими?! Ҳар бир хаттиҳаракатинг мазлумларга қарши уруш олиб бориш, Ироқ ва Афғонистонда Америка босқинчилигини мустаҳкамлаш бўлди, шундай эмасми?! Ёки сенга Африка, Европа, айниқса Серебриница ва Боснияда қилган қора қилмишларингни эслатиб қўяйликми?! Босния мусулмонлари ҳозиргача зулмдан азоб чекмоқдалар! Ёки Американинг Ливандаги нуфузини мустаҳкамлаш учун ўша даврда тоғут Ҳофиз Асад томонида туриб Ливанда бажарган халқаро вазифангни эслатиб қўяйликми?! Яман, Судан, Нигерия ва бошқа мамлакатларда қилган қора қилмишларингнику айтмай қўя қолайлик! Бу мамлакатлардаги ҳозирги оғир аҳвол сенинг шу юртлардаги «мақтовга сазовор саъйҳаракатларинг»га гувоҳдир!!
qande qilib bu kofirdi “musulmonsanku” deb aytyapsila.”ومن يتولهم منكم فانه منهم” oyati karimasida musulmonlarga qarshi kofirlar foydasiga ochiq dushmanlik qilganlar kofir murtad ekanligiga ochiq hujjat turibtiku? bundan tashqari bu musulmon emas demakrat odam, islom shariati, yani Allohning hukmi xorirga yaramedi,balki natoning hukmi oliyroq deydigon kimsaku?birodarlar musulmonni kofir deyish qande xatarlik bo’lsa, ochiq kofirdi kofir demaslik xatari bundan o’tib tushadi. bu masalani yaxshilab o’rganinglar.islom safini to’g’ri ajratinglar.