НАТО ва Россия келишиб олди

473
0

001

НАТО бош секретари Андерс Расмуссен Сурия масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш мумкин эмаслигини ва бу борада Россия билан бир конференция ташкил қилиш мавзусида келишиб олганлигини маълум қилди.

НАТО Сурияда ҳарбий ечим фойда бермаслигини эълон қилар экан, икки тараф орасида ракета ҳимоя тизими мавзусидаги келишмовчилик ҳануз давом этаётганини ҳам ошкор қилди.

НАТО мудофаъа вазирлари саммитининг иккинчи кунида НАТО-Россия мажлиси бўлиб ўтди. Сурия  бош мавзу қилиб олинган бу саммитда Ўрта Шарқ мавзуси ҳам баҳс қилинди. Сурия мавзусида ҳар икки тараф ҳам келаси ой ичида халқаро конференция ташқил қилиш хусусида ҳам фикр эканликларини билдиришди. Сурияда ҳарбий ечим фойда бермаслигини таъкидлаган НАТО бош секретари Андерс Расмуссен, БМТнинг кимёвий қуролларни йўқ қилиш ҳақида чиқарган қарори амалга ошиши учун Россия билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди.

Шунингдек, Расмуссен ракета ҳимоя тизимлари мавзусида биргаликда ҳаракат қилиш борасида ҳануз бир йўл топа олмаганлигини очиқлар экан бу масала учун янада очиқ мулоҳаза юритилиши лозимлигини урғулади

Туркистон:

Тўғри, Сурия масаласини ҳарбий йўл билан хал қилиб бўлмайди. Бу ерда мафкуравий кураш бораётганидан, куфр системасининг, ички махаллий халқдан тузулган қувватлардан фойдаланишдан ўзга чоралари йўқ. Шунинг учун НАТО, Сурия масаласида Россия билан ҳамкорлик қилишга мажбур.

АҚШ бу сафар ҳам мусулмон инқилобчиларни ҳимоячиси позициясини тутган эди. Лекин бу инқилоб, у ўзи бошлиқ бутун системага қарши йўналтириб юборилди. Уларга қарши Қувайтда коалициялик мухолифот ташкил қилди, халқ қабул қилмади. Вақтинчалик ҳукумат тузди, ҳеч ким тан олмади. Сўнг Асадни гўёки Россияга боғлаб, қувватлантирди. У орқали мусулмонларга зулмни кучайтириб, инқилобчиларни дунё ҳамжамиятига, террористлар деб тан олдиришга қаттиқ эътибор қаратди. Инқилобни Ислом асосидан чалғита олмади. Шундай қилиб, Сурия ичида исломий қувватга қарши Асад режимидан ўзга қувват қолмади. АҚШ Асад қўли билан инқилобчи мусулмонларга қарши қаттиқ зулмлар уюштиришда, яна Россияни гуё уларга бош қилиб кўрсатишни мақсад қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here