Тошкентда НАТОнинг ваколатхонаси очилади

479
0

  6787F7AE-19F7-4BDC-BC55-01E3A6C4DE5F_w640_r1_sШимолий Атлантика ҳарбий альянси (НАТО) 16 май куни Ўзбекистон пойтахтида ўз ваколатхонасини расман очади.

 Ҳарбий альянс ваколатхонасининг очилиш маросимида НАТО Бош котибининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили Жеймс Аппатурай қатнашади.

Ўзбекистон НАТОнинг “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” дастурига 1995 йилда аъзо бўлган. 2008 йили НАТО Ўзбекистон билан мамлакатда сақланаётган 1100 тонна меланж-қоришмани хавфсиз равишда йўқ қилиш тўғрисида келишув тузди. Совет даврида реактив ёқилғи оксидловчиси сифатида ишлатилган бундай ўта заҳарли модда заҳиралари жуда ёмон шароитда сақланаётган ҳамда атроф-муҳит ва маҳаллий аҳоли соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган эди.

 2009 йилда Ўзбекистон Афғонистонда босқинчилик уришини олиб борилаётган Америка бошчилигидаги халқаро кучларни таъминлаб турувчи “шимолий тармоқ”қа қўшилган.

 Марказий Осиё минтақасида тутган муҳум ўрни, улкан ер усти ва ости бойликларига эга бўлгани ҳамда Афғонистонда олиб бораётган босқинчилик уришида асосий таъминот Ўзбекистон орқали ўтгани сабабли Ғарб давлатлари президент Каримовнинг барча жиноят ва кирдикорларидан кўз юмиб келишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here