Қозоғистон парламенти Россия билан ҳаво ҳужумига қарши ягона мудофаа тизимини барпо этиш тўғрисидаги келишувни тасдиқлади

464
0

photo_78128 Қозоғистон парламентининг юқори палатаси депутатлари 15 май куни “Россия Федерацияси ва Қозоғистон республикалари ўртасида ҳаво ҳужумига қарши ягона минтақавий мудофаа тизимини барпо этиш тўғрисидаги” қонунни қабул қилдилар.

 “Келишув кучга кирган кундан бошлаб уч ой мобайнида тизим таркибига кирувчи ҳарбий бошқарув органлари, бошқарув пунти, бирлашмалар, ҳарбий қисм ва бўлинмалар рўйхати тасдиқланади. Ягона ҳаво ҳужумига қарши тизимни қўмондон бошқаради. У мудофаа вазирликлари тақдимотига кўра икки давлат раҳбарлари томонидан тайинланади. Қўмондонлик Алмати шаҳрида жойлашади”, – деди Қозоғистон мудофаа вазирининг ўринбосари Ўкас Сапаров.

 Сапаровнинг белгилашича, ягона мудофаа тизимининг такомиллаштиришни аниқ қадамларидан бири Қозоғистон қуролли кучларини зенит-ракета мажмуалари билан эвазсиз таъминлаш бўлади. Бу тўғрисида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қозоғистонга қилган сафари давомида келишиб олишган эди.

 Қозоғистон ва Россия ўртасида ҳаво ҳужумига қарши ягона мудофаа тизимини барпо этишдан ассий мақсад, икки давлат хавфсизлиги ва ҳаво бўшлиқларини мудофаа қилиш эканлиги айтилмоқда.

 Туркистон:

КХШТ бош котиби Николай Бордюжа 2014 йил 13 март куни бўлиб ўтган Россия давлат Думасининг парламент йиғилишида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) фаолияти масалалари бўйича ҳисобот берган эди.

 “Ҳозирги ҳарбий-сиёсий вазиятни ўзгариши ва ривожланиши даврида коллектив хавфсизлик тузилмаларини ташкил этувчи ҳарбий салоҳиятларни такомиллаштириш биринчи даражали зарурий вазифага айланади”, – деган эди Бордюжа йиғилишда сўзлаган нутқида.

 Бундан ташқари Бордюжа, КХШТ коллектив кучлари (қўшин)ни вужудга келтиришни давом эттириш, бу кучлар таркибига авиация ва махсус бўлинмаларни қўшиш, коллектив кучлари тезкор бўлинмаларини замонавий қурол-яроқ ва техника билан жиҳозлаш асосий вазифа бўлиб ҳисобланиши ҳамда КХШТ учун ҳаво ва ракета ҳужумига қарши ягона барлашган тузилмани ташкил этиш муҳим масала бўлиб турганини белгилаб ўтган эди.

 Бугунги кунга келиб эса Россия ҳукумати ўзининг жанубий чегараларини янада мустахкамлаш учун янги қадамларини ташлашни бошлади. Чунки 2014 йилнинг охирига қадар Афғонистондан Америка бошчилигидаги босқинчи кучларни олиб чиқиб кетилиши, Россия ва Марказий Осиё республикалари учун ҳақиқий муаммога айланмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here