Вечезлав Понамарев: Уни ўзим отиб ташлайман

551
0

75440Украина шарқида нотинчликлар давом этмоқда. Минтақада қуролли тўқнашувлар давом этар экан,  Слованский шаҳридаги Россияпараст кучлар Москвадан қурол талаб қилишмоқда.

Якшанба куни россияпараст кучлар қўлида ушлаб турган Словянск шаҳридаги назорат пунктига қилинган ҳужумда 3 киши ҳалок бўганлиги хабар қилинган эди. Аммо рус матбуоти эса ҳужум чоғида5 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Шаҳарда вазият назоратдан чиққанлигини қайд этган Украина ташқи ишлар вазирлиги маҳаллий полиция марказининг россияпараст кучлар тарафидан ишғол қилиниши ортидан 400 га яқин қурол яроқ фуқаролар орасида тарқалиб кетганлигини урғулади. Унга кўра,бу қуролларнинг номаълум кимсалар қўлига ўтиб кетишиодамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

Украина шарқидаги россияпараст кучлар эса Москвадан дастак кутмоқда. Ўзига Словански шаҳар ҳокми деб ном берган Вечезлав Понамарев Россия ҳукумати ва президент Путиндан ёрдам талаб қилди.

“Агар бизга тинчликпарвар кучлар юбормайдиган бўлсангиз, унда қурол яроқ юборинг”, деди у Кремлга қилган мурожаатида.

Украина армияси танклар ва қирувчи самалётлари билан шаҳарга кириб келганлигига диққат қаратган Понамарев қурол аслаҳага эҳтиёжи борлигини билдирар экан, минтақага зиёрат қилишни режалаштирган Украина ички ишлар вазири Арсен Аваковга таҳдид қилди.

“Агар Арсен Аваков бу ерга келса уни ўзим отиб ташлайман”, деди Понамарев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here