Песков НАТОни огоҳлантирди

484
0

0

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков НАТОни Россияга қараб кенгайиб боришидан огоҳлантирди.

“НАТО тарафидан Россия ҳудудига қараб ортиқча бир қадам ташланиши бутун европа хавфсизлик структураси (тузулмаси)нинг қайта ташкил қилинишга сабаб бўлади”, деди Песков.

Песков Телевидения орқали берган баёнотида НАТО блогининг тобора кенгайиб бориши Россия учун хатар эканлигини яна бир бор таъкидлади. “Натонинг шарқ томонга қараб кенгайиб бориши Россияга нисбатан жиддий хавф туғдиради. Чунки НАТО Ҳарбий ташкилот сифатида ўз таърифидан воз кеча олмайди. Россия ўз хавфсизлигини кафолатлаш учун керакли чора-тадбирларни кўришга мажбурдир”, деди президент матбуот котиби.

Песков Украинанинг НАТО таркибига қўшилиш эҳтимоли ҳақида сўз юритар экан, “бу давлатдаги ҳарбий сиёсий келажак бундай аъзоликни асло қабул қила олмайди”, деди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here