Феликс Қулов Россияга Қирғизистон билан конфедерация тузишни таклиф этди

447
0

80866

“Са-News” интернет нашрининг хабар қилишига кўра, “Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун” Бирлашган мухолифат фронти етакчиси Феликс Қулов Қирғизистоннинг Россия билан сиёсий иттифоқи мумкинлиги ҳақида таъкидлади.

“Фергана.ру”нинг хабар беришича, республиканинг собиқ Бош вазири Россия Федерацияси билан конфедерация ташкил этиш ҳақидаги масалани 2 июнда Бишкекда бўлиб ўтадиган Қирғизистон фуқароларининг Иккинчи Халқ мажлисига олиб чиқмоқчи.

“Россияда истиқомат қилаётган Қирғизистон фуқаролари, Россия иқтисодини мустаҳкамлаган ҳолда, ўз ҳамюртларига ҳам бу ерда ёрдам беришяпти, – деди Ф.Қулов. -Шу тариқа, қуруқ сўз билан эмас, балки одамлар Россия билан иттифоқ тузишга “оёқ”лари билан овоз беришади. Фақатгина буни қандайдир йўл билан расмийлаштириш қолган – мана нимани таклиф этаяпти Халқ йиғинининг ташаббускор гуруҳи”.

Собиқ Бош вазирнинг фикрича, РФ билан иттифоқ “охур бошида турганлар ва давлатни ўмараётганлар учун” бефойдадир, зеро Россия билан бирлашиш “ ягона бюджетга эга назорат шаклларининг, ягона божхона сиёсати, ягона иқтисодий муҳит ва эҳтимол, ягона пул бирлигини тахмин қилади”. “Эҳтимол, ягона парламент бўлиши ҳам мумкин”, – дея аниқлик киритади Ф.Қулов.

Мазкур ташаббусни ҳаётга татбиқ қилиш учун мухолифатчилар умумхалқ референдумини чақиришни, бунинг учун эса 300 минг имзо тўплашмоқчи, деб ёзади Лента. Ру

Ўз навбатида Қуловнинг “Ар-Намис” партияси раисининг ўринбосари Эмил Алиевнинг фикрига қараганда, РФ билан иттифоқ Қирғизистон учун барча муносабатлар бўйича фойдалидир, у қанчалик тез ташкил этилса, республика учун шунчалик яхши бўлади. Биринчи навбатда, Алиевнинг таъкидлашича, мамлакат айни дамда ботиб қолган коррупциядан халос бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here