Туркия томонидан Россия самолётининг уриб туширилиши оқибатлари!

507
0

Саволга жавоб: Туркия томонидан Россия самолётининг уриб туширилиши оқибатлари!

Савол:

Менинг саволим рус самолёти уриб туширилиши оқибатлари ҳақидадир: Бунинг оқибатида Сурия осмонида ҳарбий ҳаво кучлари амалиётлари авж оладими? Бу Туркия осмонига қадар ёйиладими? Жавоб учун ташаккур билдираман.

Жавоб:

  • Сурия осмони ҳақида айтадиган бўлсак:
    • Агар авж олиш дейишдан мақсад ҳарбий самолётларнинг Сурия осмонида изғиб ердаги одамлар, дову дарахт, тоғу тошларга бомбалар ёғдириши кўзда тутилаётган бўлса, ҳозирда айни шу нарса юз беряпти, самолётлар бу тўғрида ҳеч кучини аямаяпти…
    • Агар бу саволдан мана шу самолётларнинг ҳавода ўзаро бир-бирига қарши жангга кириши кўзда тутилаётган бўлса бунинг лоақал яқин келажакда юз бериши эҳтимолдан узоқдир. Бунинг сабабларини 2015 йил 11 октябрда чиқарган варақамизда ва 2015 йил 18 ноябрдаги саволга жавобда айтганмиз.
  • Кескинликнинг Туркия осмонига ёйилишига келсак – сиз бунда Россия самолёти уриб туширилишига қарши жавоб сифатида рус самолётларининг турк самолётларига ҳужум қилиб, Россия билан Туркия ўртасида осмонда уруш келиб чиқишини кўзда тутаётганга ўхшайсиз – агар шуни кўзда тутаётган бўлсангиз бунга ҳам жавоб шуки, бунинг лоақал яқин келажакда юз бериши эҳтимолдан йироқдир. Бу қуйидаги сабабларга кўрадир:
    • Русларнинг Сурияда ҳаводан аралашуви Америка билан келишган ҳолда бўлди. Туркиядаги ҳозирги сиёсий режим Американинг тобеларидан биридир. Шунинг учун бу режимнинг Америка тузган келишувни бузиши мумкин эмас…
    • Бу келишув далиллари шундоқ кўриниб турибди. Биз бу далилларни юқорида ҳозиргина ўзимиз айтиб ўтган саволнинг жавобида ёритиб берганмиз. Мана Путиннинг ўзи 24 ноябр сешанба куни Сочида самолёт уриб туширилиши ҳодисасини «ортдан пичоқ уриш» деб атаб буни очиқ айтиб қўйди. Сава радиоси 2015 йил 24 ноябр. Бу эса келишув тузилганини ва уни бузилганини англатади…
    • Кучлироқ эҳтимол шуки, самолётни уриб тушириш Туркиядаги сиёсий раҳбарият қарори билан бўлмаган, балки сиёсий мақсадлари Эрдоганникидан бошқача бўлган армия қўмондонлиги қарори билан бўлган. Қолаверса бу мақсадларга қайғуриш, ғазаб ҳисси ҳам аралашиб кетган. Чунки турк армиясидагилар ўз чегараси ёнида туркман биродарлари устига русларнинг бомбалар ёғдираётганини кўриб туришибди…
    • Бу Туркия бош вазирининг баёнотида кўриниб турибди. «Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли турк қуролли кучларининг рус самолётини уриб тушириш ҳақидаги қарори чегараларни ҳимоя қилиш ундови билан юзага келди, деди…». Сава радиоси 2015 йил 24 ноябр.
    • Кучлироқ эҳтимол шуки, Россия турк ҳукумати томонидан келишув бузилмаганини тушуниб турибди. Чунки бу ҳодиса рус самолётлари Туркия чегарасини бузиб ўтаётган ва турк ҳукумати монелик қилмаган биринчи ҳодиса эмас. Россиянинг самолётни уриб тушириш ҳукумат томонидан бўлган сиёсий қарор билан бўлмаганини, балки қарор армиянинг баъзи қўмондонлари томонидан бўлганини тушуниши бу ишни ёпти-ёпти қилиш имконини беради. Бундан эса Россия билан Туркия ўртасида уруш келиб чиқиши эҳтимоли узоқ эканлиги келиб чиқади. Аксинча ишларнинг сиёсий воситалар билан ҳал этилиши кутилади. Бу воситалар тижорий ёки дипломатик алоқалардан ёки воситачиликлардан ёки Россиянинг самолёт уриб туширилган минтақаларда қарши жавоб сифатида ҳужумларни янада авж олдиришидан иборат бўлиб, улар тарафларнинг обрўсини сақлаб қолади. Бунда, айниқса армияни тийиб туриш мавзусида бош ролни Америка ўйнаши мумкин. Бундан ташқари икки тарафни рози қилиш учун самолётнинг қаерда ва қандай уриб туширилганини шарҳлашда бу ноқулай вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини ҳам ўйлаб топишади. Масалан 2015 йил 24 ноябрда бир Америка масъули «Вашингтон самолёт бир қисқа вақт Туркия осмонига кириб борганидан кейин Сурия осмонида уриб туширилган деб билади. Бу тахмин самолёт қолдирган ҳарорат таъсирини кузатиш натижасида келиб чиқди». (Дойче Велле 2015 йил 25 ноябр). Демак Америка бунда иккала тарафни рози қилмоқда!
    • Биз жавобда «лоақал яқин келажакда», яъни кўриниб турган маълумотларга кўра юз бериши эҳтимолдан йироқ дедик. Акс ҳолда ҳарбий ишларнинг сиёсий ишлар билан аралашиб кетиши оқибатида ҳодисалар ва уларнинг натижаларида ўзгаришлар юз бериши мумкинлиги эҳтимолдан узоқ бўлмай қолади.
    • Охирида шуни айтамизки, булар Исломий юртлар эканлигига қарамай улардаги ҳодисалар ва натижаларга мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари ўз ҳукмини ўтказаётгани аламлидир! Шунга қарамай Аллоҳ изни билан Халифалик нури Ислом юртларига ўз зиёсини таратадиган вақт асло узоқ эмас. Халифалик фақат Ислом юртларигагина эмас, балки бутун ер юзига ўз зиёсини таратади. Ўша кунда Ислом душманлари ўз уяларига қочиб қолишади, агар уялари сақланиб қолса.

وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُ بَعْدَ حِينٍ 

«Албатта сизлар унинг хабарини (озгина) вақтдан сўнг билиб олурсизлар» [Сод 88]

  13 сафар 1437ҳ

 25 ноябр 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here