Тўпиқ пастини ёпиш тўғрисидаги аҳкомлар

679
0

загруженноеҲизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Аҳмад Ависнинг

1 – Тўпиқ пастини ёпиш тўғрисидаги аҳкомларга,

2 – Бруней султонининг ниятим шариатни татбиқ қилиш деган баёнотига оид саволларига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум, қадрли шайхимиз!

Агар вақтингиз бўлса, саволларимга жавоб берарсиз деган умиддаман, Аллоҳ сизга барака ато этсин:

Биринчи саволим: «Исломда ижтимо низоми» китобидан:

1 –  Китобда «Бу ҳолатда оёқлар (тўпиқ пасти) берк бўлгани учун уларни ўрашга зарурат йўқ», деган жумла келади. Бу жумла умумий ҳаётда кийиладиган либос остидаги аврат (тўпиқлар ости)ни ёпадиган бирор нарсани кийиш фарз эмаслигини англатадими?

2 –  Шу китобда яна «Чункиоёққача (тўпиққача)тушибтурадиганкенгкийимфарздир», дейилган. Бу ердаги حتى сўзи жилбоб кийишда икки тўпиқни ўз ичига олмаслигига ишора қилмаяптими… Бу луғавий жиҳатдан шундай. Акс ҳолда, аввалги абзац ўраш шартлигига далолат қилар эди, лекин луғавий танқиҳ бўйича оладиган бўлсак, «حتى أسفل القدمين икки тўпиқ пастигача», дейилса тўғрироқ бўлмайдими?

Иккинчи саволим: Фейсбукда келган айрим хабарларга қараганда, Бруней султони нияти шариатни татбиқ қилиш экани ва шу мақсадда дастурга ўзгартириш киритмоқчилиги тўғрисида баёнот берган. Бунинг воқеи нима? Аллоҳ сиз амиримизга барака ато этсин!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Биринчи: «Исломда ижтимо низоми»даги масалага оид саволга келсак:

1 –  Сизнинг саволингиздаги «бу ҳолатда оёқлар (тўпиқ пасти) берк бўлгани учун уларни ўрашга зарурат йўқ», деган биринчи жумлага келсак, ҳа тўғри, аёл киши умумий ҳаётда киядиган либоси остидан тўпиқларини ўрайдиган нарсани кийиши зарур эмас. Чунки айни саволингизда келтирилган тўла абзацда айтилганидек, бу либос ерда бир қарич ёки бир зиро узунликда осилиб юрган.

2 –  Сизнинг саволингиздаги «Чункиоёққача (тўпиққача)тушибтурадиганкенгкийимфарздир», деган иккинчи жумлага келсак, бу тўпиқ остлари қачон пайпоқ ё шунга ўхшаш нарса билан ёпиқ бўлса, умумий ҳаётдаги либоснинг ерга тегиб турмасдан тўпиқлар тепасигача етиши кифоя эканини англатади. Чунки шу билан оятда келган «пастгача тушириш» амалга ошган бўлади. Шунингдек, бу айни иккинчи жумлада келтирилган тўла абзацдан ҳам очиқ кўриниб турибди.

3 –  Сизга яхши тасаввур бўлиши учун ўтган саволга берган жавобимни яна қайтараман:

а)   Саҳрода аёллар ялангоёқ юришиб ёки ковуш ё шунга ўхшаш пойабзал кийишиб, тўпиқларининг остки қисми умуман ёпиқ бўлмасди. Агар аёл киши юрганида оёқлари кўриниб қолмаслиги учун кўйлагини ерга судраб юрмайдиган бўлса, тўпиқларидан пасти кўриниб турарди. Росулуллоҳ A кийимларни кибр билан судраб юришдан қайтардилар. Шунда Умму Салама агар аёл кишининг кийими ерда судралиб юрмайдиган бўлса, ялангоёқ ёки ковуш кийиб юргани учун тўпиқларидан пасти очилиб қолишини тушунди. Шунинг учун Росулуллоҳ Aдан: «Унда аёллар этакларини нима қиладилар», деб сўради. Чунки аёллар тўпиқларидан пасти кўриниб қолмаслиги учун жилбобларини судраб юришар эди. Шу боис Росулуллоҳ A уларга тўпиқлари остидан бир қарич, кейин эса бир зиро узайтириб юришларига ижозат бердилар, шунда аёл оёқларининг тўпиқдан пасти – модомики кийими ерга судраладиган даражада узун туширилган бўлса – очилиб қолмайди. Демак, мавзу тўпиқлар остини беркитиш ҳақида. Яъни савол тўпиқдан пастини беркитиш учун берилди, бошқача айтганда, жилбобни тўпиқлар остигача ерга судраб юришдан мақсад тўпиқлар пастини беркитиш учун бўлиб, кийимни ерга судраб юришнинг иллати оёқнинг тўпиқдан пастини беркитишдир. Маълул (иллатланган нарса) борлик ва йўқликда иллат билан бирга юради. Шунинг учун агар тўпиқлар ости беркитилган бўлса, кийимни ерга судраб юрилмайди, балки

«Устларига жилбобларини туширсинлар!»оятида келган тушириш, яъни узун қилиш маъноси рўёбга чиқишининг ўзи кифоя. Яъни кийимларни тўпиқларнинг пастини тўсиб турадиган даражада тушириш кифоя.

б)   Энди, Умму Салама қарич ё зирони қаердан ўлчаганига келсак, масала кийимни ерга судраб юриш масаласи эди, у айнан шуни сўраб, изоҳ талаб қилди. У аёллар кийимларини судраб юрмасалар, тўпиқлари ости кўриниб қолишини тушунди, бу ҳақиқатда ҳам шундай. Чунки кийим ерга судралган ҳолда узун бўлмаса, қадам ташланганда яланг бўлган ёки ковуш кийган оёқлар кўриниб қолиши аниқ. Шунинг учун Росулуллоҳ A кийимни бир қарич узайтириб ергача осилтиришга рухсат бердилар. Ҳадис кийимни судраш ҳақида бўлиб, араб тилида (جرّ) сўзи ерга судрашни англатади, шунинг учун у ерга судраладиган қарич тўпиқнинг остидан эканига далолат қилади.

Такрор айтаман, бу ердаги мақсад юрганда тўпиқлар ости очилиб қолмаслигидир, агар тўпиқлар ости ёпилган бўлса, жилбобни пайпоқлар билан беркитилган тўпиқлар устигача туширишнинг ўзи етарли бўлади, яъни модомики тўпиқлар ости берк экан, жилбобни тўпиқларгача узун кийишнинг ўзи кифоя.

Иккинчи: Бруней мавзусига келсак:

Ҳа, саволингизда айтганингиздек бўлди. Бироқ Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш қуруқ жазо чораларини қўллашнинг ўзи эмас. Балки Исломни ҳаёт, давлат ва жамият учун низом сифатида тўла қабул қилган давлат томонидан тўғри татбиқ этилиши лозим. Ана шунда Ислом ичкарида татбиқ этилади, ташқарида эса даъват ва жиҳод йўли билан бутун дунёга етказилади, давлатнинг омон ва хавфсизлиги мусулмонлар салтанати орқали ва мустамлакачи кофирлар нуфузидан холи равишда бўлади.

Бруней ҳатто ҳозиргача татбиқ қилишини ва улар кофирларга эмас фақат мусулмонларгагина татбиқ қилинишини айтган жазо чораларини татбиқ қилгани йўқ. Маълумки, Бруней дарвозалари кофир ажнабийларга ланг очиқ. Кейин, хавфсизлик ва омонлиги ҳам ўз салтанати билан эмас, балки Ғарбнинг, хусусан, Британиянинг салтанати биландир. Шунинг учун бу сўзлар мусулмонларни туйғулантириш учун айтилган, холос.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                        12 жумодус-соний 1435ҳ

                                                                                                                                                     12 апрел 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here