Қрим Бош вазири референдум бўлиб ўтди деб ҳисоблайди

417
0

 загруженное (5)Қрим Бош вазири Сергей Аксенов мухтор республикани Россияга қўшилиши тўғрисида бўлиб ўтган референдумни “амалда бўлиб ўтди” деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

 Куннинг ярмида яриморолнинг йирик шаҳарларида сайловчиларнинг 50 фоизи овоз бериб бўлган эди. Референдум ўтказиш бўйича республика комиссиясининг хабарига кўра, соат 14.00да сайловчиларнинг 54 фоизи овоз бериб бўлган.

 Референдум ўтказиш ва унинг бўлиб ўтган деб ҳисоблашлик учун энг кам миқдор белгиланмаган. Аввалроқ Қрим мухтор респубикасининг россияпараст Бош вазири Сергей Аксенов, сайловчиларнинг 80 фоизидан кўпроқ қисми референдумда иштирок этишини ҳис қилиб турганлигини, айтиб ўтган эди.

 Бош вазир шунингдек, “Қримликларнинг жуда кўп қисми биринчи саволга ижобий жавоб беришлари” тўғрисида фикр билдириб ўтди. Референдумга қўйилган биринчи савол “Сиз Қримнинг Россия Федерацияси субъекти ўлароқ Россияга қўшилиши тарафдоримисиз?”. Иккинчи савол эса “Сиз Қрим республикасининг 1992 йилдаги конституцияси тикланиб, Қрим Украинанинг бир бўлаги мақомида бўлиши тарафдоримиз?” кабилардан иборат.

 Расмий Киев референдумни ноқонунний деб ҳисоблайди. Куни кеча Украина Олий Радаси Қрим парламентини тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўз навбатида феврал ойидан буён Сергей Аксенов бошчилик қилаётган Қрим ҳукумати янги Киев ҳукумати қарорларини тан олмай келмоқда. Россия эса Қримдаги референдумни қонуний деб ҳисоблайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here