Ўзбекистонда Парламент ва Ҳукумат салохияти кенгайтирилмоқда.

487
0

images (5)Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Ўзбекистон Конституциясини бир қанча пунктларига ўзгартириш ва қўшимчалар киргизилади.Унга кўра давлат раҳбари салоҳиятларининг бир қисми Бош вазирга ўтказилиб, Ҳукумат хуқуқ ва салоҳиятлари кенгайтирилади.Тошкент янгиликлар веб-сайти “Подробно.Uz” хабар қилишича, ўзгариш Ўзбекистон Бош Қонунини 32,78,93,98,103 ва 117 бандлари устида бўлади.Шунингдек, 32 ва 78 бандларга мувофиқ парламент роли ва салоҳияти ,жамият назоратига ўзгартириш киргизилади. 93 ва 98 бандлар ўзгаришларида эса,президент конституцион салоҳиятларининг бир қисми  Бош вазирга ўтказилиб берилиб,Бош вазирнинг номзодини кўрсатиш ва уни парламент тасдиқлашиш хусусидаги тартиб белгиланади.”Газеты.Uz” хабарига кўра,марказий сайлов комиссияси ва унинг асосий фаолият принципларини  мустақил демократик тизими қолипига қонунлаштириш режалаштирилган.

Таъкидлаб ўтамизки, бундан илгари ҳам Ўзбекистон Конституциясида ўзгаришлар бўлиб ўтган эди.Мисол тариқасида, 2007 йили 89 бандига биноан “Республика президенти асосий ҳукумат бошқарувчиси”деган ибора олиб ташланган эди. Бош вазир эса ҳукумат бошқарувчисига айланган эди.Аммо, бу нарсалар қоғозда қолди.Аввалгидек, аҳамиятга эга катта ёки кичик буйруқларга имзо чекаётган ҳам, давлат иқтисодини йўналтираётган қарорларни  имзолаётган ҳам президентни ўзи ,Бош вазир эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here