Ҳизб ут-Таҳрир-Украинанинг Қримда кечаётган сўнгги воқеаларга доир баёноти

600
0

01 (1)Жорий йил 27 феврал куни номаълум қуролли шахслар ҳукуматга қарашли давлат биноларига бостириб кирди. Ярим оролнинг ҳамма жойида Россия ҳарбий денгиз кучлари эркин кезиб юрибди. Улар томонидан ҳам ҳарбий, ҳам фуқаровий муассасалар босиб олингани тўғрисида тўхтовсиз хабарлар тарқалмоқда. 28 февралда Украина халқ депутати генерал Геннадий Москаль «Ҳизб ут-Таҳрир Россиянинг қўллови билан, унинг Қримни босиб олишига баҳона яратиб бериш учун ҳарбий ҳужумларни режалаштирмоқда» дея баёнот берди. «Миллий фирқа» уюшмаси раиси Васви Абдураимов берган баёнотга кўра эса, Ҳизб ут-Таҳрир 26 февралда юз берган тўқнашувларда иштирок этган эмиш. Ахборот воситалари ҳам «Қрим хавфсизлик хизматининг янги мудири Петр Зима дунёнинг бир неча давлатларида тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир номли террористик ташкилотга қарши уруш эълон қилди» деган мазмунда хабарлар тарқатди.

Шунга асосан, Ҳизб ут-Таҳрир-Украина халққа қуйидагиларни таъкидлайди:

1 –  Ҳизб ут-Таҳрир исломий, сиёсий ҳизб бўлиб, куч ишлатишни ўзи учун тариқат қилиб олган эмас ва 60 йиллик тарихи ҳамда Украинадаги 20 йиллик фаолияти давомида унинг моддий ҳаракатларни амалга оширгани кузатилмаган. У зўравон, жиноятчи, диктатор услубида бошқариб келинган давлатларда таъқиқланган партиядир. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Украинадаги вазифаси одамларга Исломни танитишдир.

2 –  Ҳизб ут-Таҳрир хоҳ Қримда бўлсин, хоҳ Украинада ҳокимиятга қарши курашда қатнашган эмас. Шунинг учун биз сўнгги пайтда юз бераётган ҳодисалардан ҳар қайси томонлама бутунлай йироқмиз.

3 –  Сўнгги пайтдаги ҳодисалар Россиянинг Украинадаги янги режимга қарши провокациясидир. Ҳозир Украина Россия, Европа ва Американинг қўлидаги асирга айланиб қолди. Булар фақат ўз манфаатларинигина кўзлайди. Одамлар ҳаёти улар учун заррача аҳамият касб этмайди.

4 –  Украина бирлигини, мустақиллигини ҳимоя қилиш шу давлат ва унинг муассасалари зиммасида бўлиб, инсонлар зиммасида эмас.

5 –  Жонни, номусни ва молни мудофаа қилиш эса, агар давлатнинг қўлидан келмаса, у шахснинг зиммасида бўлиб, шариатда ҳам, урф-одатда ҳам, ақлий жиҳатдан ҳам, барча қонун ва тузумларда ҳам кафолатланган ҳуқуқдир. Умид қиламизки, бу аҳволгача етиб бормаймиз!!!

6 –  Фикримизча, Россиянинг Қримда мавжуд бўлишига баҳона яратиш учун номаълум кучлар тарафидан хавфсизлик кучларига ёки фуқароларга ҳужум қилиниб, сўнг бу ҳужумда Ҳизб айбдор қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                   30 робиус-соний 1435ҳ

Украина                                                                                                             2 март 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here