Ўзгаришликка маҳкум конституция яна ўзгартирилмоқда

550
0

загруженное (6) 1924 йил 3 март куни мустамлакачилар малайи хоин Мустафо Камол қўли билан Халифалик давлати қулатилгач мусулмонлар диёрида инсонлар томонидан ўйлаб топилган конституциялар амал қила бошлади. Айнан ўша кундан бошлаб мусулмонлар хорлик ва қашшоқлик исканжасида қолишди. Бунинг сабаби инсонлар ўзлари ўйлаб ва ишлаб чиққан конуституцияни бошқарув устида турган ҳокимлар ўз хоҳиши ва нафсидан келиб чиқиб, ўз манфаатлари йўлида ўзгартиришлари ва ўзлари хоҳлаган оқимга солишлари мумкин.

 Бугунги кунда демократик асосда бошқарилаётган бирор бир давлат йўқки унинг конституциясига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилмаган бўлсин. Ҳудди шундай конституциялардан бири бўлган Ўзбекистон конституцияси ҳам турли даврларда турли хил йўллар билан Каримов манфаатларига мос равишда ўзгартирилиб келинмоқда.

 Ўзбекистон конституцияси дастлаб 1995 йилда Ўзбекистонда Ислом Каримов президентлик ваколатларини 2000 йилга қадар узайтиришга оид умумхалқ референдуми ўтказилиб, расмий-ҳисоб китоб бўйича¸ ўзбекистонликларнинг 90 фоиздан кўпроғи Каримовнинг қолишини ëқлаб овоз берганида биринчи бор қўпол равишда бузилди. Шу тарзда¸ гўë конституцияда белгиланган бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президентликка сайланмаслигига оид моддани бузмаган ҳолда¸ Каримов 2000 йилга етиб келди ва яна 91 фоиз овоз билан иккинчи бор президентликка сайланди.

Шундан сўнг конституциявий чекловни айланиб ўтиш мақсадида Ўзбекистонни 2002 йилда мамлакат конституциясига президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтиришга оид яна бир умумхалқ референдуми ўтказилди ва бу таклиф ҳам халқ томонидан гўë маъқулланди.

Ислом Каримовнинг яна бир макри билан 2007 йилги сўнгги президент сайловида Каримов 2014 йилга қадар ҳокимиятда қоладиган президент этиб сайланди.

Кейинги сайлов қонуннинг янгича талқини асосида, яъни президентлик сайлови парламент сайловларидан уч ойдан сўнг ўтказилиши асосидаги янги қарор билан, президентлик сайлови 2015 йил мартига кўчирилди.

 Бугунги кунга келиб эса тўхтовсиз ўзгартириб келинаётган Ўзбекистон конституция яна бир бор ўзгартирилмоқда.

 Олий Мажлис қонунчилик палатаси ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра¸  мамлакат президентининг конституцияга ўзгартиш¸ тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ташаббуси қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма мажлисида маъқулланган ва эндиликда қонунчилик палатаси муҳокамасига тақдим этилган.

Қонунчилик палатаси ахборот хизмати расмий сайтига қўйилган хабарга кўра¸ Ўзбекистон конституциясининг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси эндиликда палата депутатларига оширилган. Иккала қўмита қўшма мажлисида бўлиб ўтган муҳокамалар ҳақидаги қарийб беш саҳифалик хабарда¸ бу моддаларга қандай тузатиш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган.

 Бирдан бир ташвиши президентлик курсисида ўлгунга қадар қолишлик бўлган Каримов ўзининг шахсий ташаббуси ва кўрсатмаси асосида ишлаб чиқилган конституцияни хоҳлаган вақтда хоҳлаган йўсинда ўзгартириб келмоқда.

 Гарчи Каримов президент ваколатини қисқартириб, Бош вазир ва парламент ваколатини кучайтиргани билан ҳокимиятни ҳақиқий эгаси ўзи бўлиб қолаверади. Чунки бундай конституциялар демократлар даъво қилаётганидек инсонлар манфаати йўлида эмас, аксинча инсонларни хорлаш ва бир ховуч шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 Шунинг учун ҳам нафақат Ўзбекистондаги мусулмонлар балки барча ер юзидаги инсоният ўзгармас, барқарор дустур ва қонунларга асосланга исломий Халифалик давлатини барпо этмагунларига қадар инсоннинг чекланган ақлини махсули бўлган капиталистик тузум ва конституциялар балосидан қутула олмайдилар.

Халифалик давлатининг дустури (конституция) то Қиёматга қадар ўзгармайдиган Аллоҳнинг китоби Қуръон, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатлари ҳамда бу иккисига асосланга саҳобалар Ижмоси ва Қиёсдан ишлаб чиқилади ва айнан мана шу дустур ва низомгини нафқат мусулмонларни балки барча инсониятини капиталистик тузум олиб келган бало ва мусибатлардан халос этади, инша Аллоҳ.

 Барча оламлар Роббиси фарз қилган Исломдаги бошқарув низоми – Халифалик низомидир. Бу низомда Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига биноан Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқаришга берилган байъат орқали халифа тайин қилинади.

Аллоҳ Таоло Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, шундай дейди:

فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الْحَقِّ 

“Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!”               [5:48]

Яна айтади:

وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ 

“(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!“                                                                         [5:49]

 Абдураҳмон Одилов

 15 март 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here