Душанбеда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг истиқболлари мухокама қилинди

565
0

03

Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Низомиддин Зоҳидов 7 апрел куни Европа парламенти депутати Анри Вебер билан учрашди. Шунингдек учрашувда Франциянинг Душанбедаги элчиси Дидие Ларуа ҳам иштирок этди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот департаментининг хабар қилишича, учрашув давомида қатор масалалар, хусусан, Тожикистон ва Франция ўртасидаги иккитомонлама муносабатлар ҳамда парламентлараро муносабатлар мухокама қилинган.

Шунингдек томонлар, Тожикистонни Европа Иттифоқи билан минтақавий ҳамкорлиги ва Афғонистондаги вазият масалаларини мухокама қилишди.

Туркистон:

АҚШ ЕИ билан Россияга қарши манфаатларини парралеллаштириб бормоқда. Россиянинг халқаро сиёсатдаги мағлубияти, ана шу ҳамкорликларни ушлаб қола олмаган ҳолда, балки бу ҳамкорликларга эътиборсиз муносабат билан ҳаракатланаётганидир.

Энди ЕИ ҳам Ўрта Осиё бўйлаб АҚШ чизиб берган манфаатлар билан ҳаракатланади. Бу ҳаракатлар Россияга қарши йўналтирилади. Буни Хитой етакчиси Си Цзинпинга Ангело Меркель томондиан тақдим қилинган карта атрофидаги жанжалли воқеалар атайин қилинганлигидан англаб олиш қийин эмас. Энди ЕИ ва ЕХҲТ вакилларининг сиёсий, иқтисодий ва бошқа тармоқларга аралашиши кучаяверади. Негаки улар эндиликда Россиянинг манфаатларига қарши курашиш фикрий етакчилиги билан АҚШ томонидан ҳимояга олинган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here