Даво излаш тиббиёт ва муолажа истилоҳи мос келадиган барча нарсани ўз ичига олади

1395
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

Даво излаш тиббиёт ва муолажа истилоҳи мос келадиган барча нарсани ўз ичига олади

  Шариатда даво излаш фақат Қуръон ва Суннатда қайд этилган муолажаларга чекланмайди. Негаки, исломий насслар муолажанинг муайян турларигагина тўхталади. Бу муолажаларнинг фойда беришида шубҳа йўқ, албатта. Лекин, бу дегани муолажада, фақат шуларгагина чекланиш лозимлигини англатмайди. Балки, булар муолажага мисоллар тариқасида келтирилган намуналардир. Зеро, муолажа шаръан, давланишнинг барча турларини ўз ичига олади. Замонавий дори-дармонлар, жарроҳлик операциялари, радиотерапия, лазер терапияси, робот терапияси ва бошқалар шулар жумласидандир.

  Шаръий нассларда қайд этилган муолажаларнинг  энг яхши намуналридан бири  асалдир. Аллоҳ таъоло “Наҳл” сурасининг 69-оятида марҳамат қилади:

ثُمَّ كُلِی مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَ ٰ⁠تِ فَٱسۡلُكِی سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلࣰاۚ یَخۡرُجُ مِنۢ بُطُونِهَا شَرَابࣱ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَ ٰ⁠نُهُۥ فِیهِ شِفَاۤءࣱ لِّلنَّاسِۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَتَفَكَّرُونَ

“Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!”. Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик – асал чиқур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир”. [16:69].

  Асалнинг шифобахшлиги Суннатда ҳам келган. Абу Саид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки;

جاءَ رجلٌ إلى النَّبيِّ صلَّى اللَّهُ علَيهِ وسلَّمَ فقالَ إنَّ أخي استَطلقَ بطنُهُ فقالَ اسقِهِ عسلًا ، فسقاهُ ثمَّ جاءَ فقالَ : يا رسولَ اللَّهِ قد سقيتُهُ عسلًا فلم يَزدْهُ إلَّا استِطلاقًا ؟ قالَ : فقالَ رسولُ اللَّهِ صلَّى اللَّهُ علَيهِ وسلَّمَ : صدقَ اللَّهُ وَكذبَ بطنُ أخيكَ ، اسقِهِ عسلًا فسقاهُ فبرأَ

 “Бир киши Наби саллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига келиб;

  – “Укамнинг қорни оғрияпти, – деди. Расулуллоҳ саллоллу алайҳи ва саллам унга;

Унга асал едир, – дедилар.

Халиги киши укасига асал едирди. Кейин келиб;

Асал едирдим. Лекин унинг қорни баттар оғрияпти, – деди.

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам;

Аллоҳ ҳақ сўзлади, укангни қорни ёлғон сўзлади”, – дедилар. Шундан кейин унга асал едирдилар ва у соғайиб кетди. Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилган.

Шунингдек, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам соғлиққа алоқадор ўринда озиқ-овқат тизимига ҳам тўхталиб ўтганлар. Айтганларки;

ما ملأ ابنُ آدمَ وعاءً شرًّا من بطنِ بحسْب ابنِ آدمَ أُكلاتٌ يُقمْنَ صلبَه فإن كان لا محالةَ فثُلثٌ لطعامِه وثلثٌ لشرابِه وثلثٌ لنفسِه

  “Одамзот қориндан ҳам кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган. Одам боласига қаддини тиклаб оладиган луқмалар кифоядир. Зарур бўлса, қорнини учдан бирини таомга, учдан бирини сувга ва учдан бирини нафас олишга қолдирсин”. Термизий ривоят қилган ва уни ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган. Абу Довуд ўз сунанида Уммул Мунзир бинти Қайс ал-Ансориядан ривоят қилади, Уммул Мунзир айтади;

دخل علي رسول الله صلى الله عليه وسلم ومعه علي عليه السلام، وعلي ناقه ولنا دوالي معلقة، فقام رسول الله صلى الله عليه وسلم يأكل منها وقام علي ليأكل، فطفق رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول لعلي: «مه إنك ناقه» حتى كف علي عليه السلام، قالت: وصنعت شعيرا وسلقا، فجئت به، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم «يا علي أصب من هذا فهو أنفع لك»

  “Менинг олдимга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам келдилар. У киши билан бирга Алий разияллоҳ анху бор эдилар. Алий разияллоҳу анҳу касалликдан энди тузалаётган эдилар. Бизларни осилган хурмо шодаларимиз бўларди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам туриб улардан ея бошладилар. Улардан  Алий ҳам емоқчи бўлдилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Алийга; “Тўхта! Сен касалдан энди тузалаяпсан”, дегандилар, Алий разияллоҳ анҳу улардан ўзини тийдилар. Уммул Мунзир сўзида давом этади; мен арпадан ярма қайнатиб қўйгандим. Уни олиб келдим. Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи ва саллам Алийга; “Эй Алий мана шундан ичиб кўр. Сенга шу фойдалироқ”, – дедилар.

 Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қора седана хақида ҳам тўхталганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана сўзларини эшитган эди;

 في الْحَبَّةِ السَّوْدَاءِ شِفَاءٌ مِنْ كُلِّ دَاءٍ إِلَّا السَّامَ

“Қор седанада ўлимдан бошқа барча дардга даво бордир”. Саҳиҳул Бухорийдан.

  Ҳижома хақида ҳам гапирганлар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

الشفاء في ثلاثة: في شرطة محجم، أو شربة عسل، أو كيَّة بنار، وأنا أنهى أمتي عن الكي

“Шифо учта нарсададир; ҳижомада, асал шарбатида ва ўтда куйдиришда. Мен умматимни ўт билан куйдириб даволанишдан қайтардим”. Саҳиҳул Бухорий.

 Шунинг учун мусулмонлар нассларда келган  муолажа турларидан фойдаланадилар. Бундан ташқари, Халифалик давлати касалликларни муолажа қилиш мақсадида шариат рухсат берган замонавий даволаш методларини ва муолажа усулларини табанний қилиши ва уларни тараққий эттириши вожиб бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here