Бу йилги Ҳайит кунини белгилаш

317
0

Бу йилги Ҳайит кунини белгилаш

  Жорий йил 30-апрел Рамазон ойининг 29- кунига тўғри келмоқда. Демак, шу куни оқшомда Шаввол ойининг ҳилоли кузатилади. Агар янги ой шаръий кўрилгани ўз тасдиғини топса, унда 1-май Ҳайит куни бўлади. Агар янги ой кўринмаса ёки ойни шаръий кўрилгани тасдиқланмаса эртаси куни, яъни 2-май Ҳайит куни бўлади.

 Маълумки, ой тақвимига кўра, баъзи ойлар 29 да янгиланса, баъзилари 30 да янгиланади. Шу сабабли, якунланиб бораётган Рамазон ойи ҳам 29 ёки 30дан янгиланиши мумкин.

 Агар бизнинг диёрларда ойни кўра олмасак, дунёнинг бошқа бурчакларидан ой кўрилгани ҳақидаги хабарларни кутамиз. Агар бирор мамлакатдан, адолатли бир мусулмоннинг ой кўргани шаръий тасдиқланса биз учун ҳам рўза тугайди. Агар хабар келмаса, у ҳолда Рамазон ойини ўттиз кунга тўлдирамиз.

 Бундай ой кузатишда “астрономик ҳисоб-китобларга кўра”, “еримизнинг географик жойлашувига кўра” деган ёки “Саудия бундай белгилабди”, “Туркия ундай белгилабди” ёҳуд “Муфтиёт шундай фатво чиқарибди” деган боҳоналар узрга ўтмайди. Бунда фақатгина ҳақиқий шаръий кузатиш билан ой кўрилгани ўз тасдиғини топиши шарт қилинади.

 Барча мусулмонлар бу шаръий ҳукмга қатъий амал қилса, бу бутун дунё мусулмонлари бирлигининг бир кўриниши бўлади. Буни билган куфр етакчилари – бирлигимизни бузиш учун – Ҳайитни турли кунларда нишонланишига катта аҳамият беришади. Бундай фитнанинг олдини олишнинг ягона йўли – бу масаладаги шаръий ҳукмни маҳкам ушлашдан иборат.

 Аллоҳим сизларни рўзанинг барча яхшиликларига эриштирсин.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here