Туркия учун Шенген визаси тўхтатилдими?

2406
0

Туркия учун Шенген визаси тўхтатилдими?

Туркияда Шенген визаси ҳақида пайдо бўлган муаммолар узоқ вақтдан бери кун тартибида қолмоқда. Ҳатто вақти-вақти билан Шенген визасига мурожаат қилиш Туркия учун ҳам тўхтатилгани ҳақида иддаолар юзага чиқди. Турк Сайёҳлик Агентликлари Уюшмаси (TÜRSAB) президенти Фируз Бағликая, Шенген визаси мурожаатларида систематик тарзда тўсиқлар мавжудлигини ва ушбу тўсиқларга қўшимча равишда, визага мурожаат қилган Туркия фуқароларига рад жавоби келганини ҳам таъкидлади. Бироқ “Хабартурк”нинг “Туркия учун Шенген визаси тўхтатилдими?” деган саволига Европа комиссияси томонидан жавоб сифатида берилган ёзма баёнотда, турли сабабларга кўра виза чиқишида кечикишлар борлиги ва бу Туркияга хос ҳолат эмаслиги таъкидланди.

Европанинг Туркия жумҳурияти фуқаролари учун тизимли равишда визани таъқиқлаши инқирозга айланар экан, Туркия ҳукумати узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган бу муаммони имкони борича тезроқ ҳал қилишга ваъда берган. Президент Ражаб Таййиб Эрдоған 30 май куни Шенген визаси муаммоси ҳақида баёнот бериб, “Биз ҳар бир соҳада сизнинг йўлингизни очиш ва тўсиқларни олиб ташлаш учун астойдил ҳаракат қиламиз”, “Охирги вақтларда сиёсий шантаж сифатида қўлланилган виза муаммосини имкон қадар тезроқ ҳал қиламиз” деди.

Изоҳ: Бундан бир аср муқаддам Халифалик давлати қулаши ортидан юзага келган Туркия жумҳуриятининг раҳбари Мустафо Камол ва унинг партияси Европанинг ортидан халлослаб югуришни ўзлари учун асосий йўл қилиб танлаган эди. Шунинг учун Туркияни Европанинг бир қисмига айлантириш ва турк халқини ғарблаштириш ҳамда Туркия жумҳуриятини Европа иттифоқига аъзо қилиш “Жумҳурият халқ партияси” (ЖҲП)нинг бирламчи мақсадларидан бири эди. Аммо 2002 йилда ҳозирги президент Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигидаги “Адолат ва тараққиёт партияси” ҳукуматни эгаллагандан сўнг, Туркия жумҳурияти ўз йўлини АҚШ томонга бурди. Шундан кейин Туркияда бўлиб ўтган барча сайловларда Европа иттифоқи Туркияда ЖҲП партиясини қўллаб-қувватлаб, уни ҳокимиятга қайтаришга ҳаракат қилган бўлса-да, бироқ асло мақсадига эриша олмади. Бунга Эрдоганнинг бошқарувдаги муваффақияти эмас, балки Турк халқининг Исломга бўлган муҳаббати йўл қўймади.

Ўтган ойда бўлиб ўтган сайловда ҳам худди шундай аҳвол такрорланди. Масалан Европа давлатлари, хусусан Британия, Франция, Германия давлатлари Туркиядаги сайловларда Эрдоғанни мағлубиятга учратиш ва ЖҲП партиясини қўллаб қувватлаш мақсадида бир қанча очиқ ташвиқот ишларини олиб боришди. Шинген визаси бўйича юзага келган масала ҳам, шу ташвиқотлар жумласидан. Европа Турк фуқаролари учун виза муаммосини чиқариш орқали, гўёки “агар сайловда ЖҲПга овоз бермасангиз Европага саёҳатингиз қийинлашади” демоқчи бўлди.

Аммо сайловда Эрдоған ғалаба қозониши билан айнан ўша Европа давлатлари раҳбарларининг ўзлари биринчилардан бўлиб уни табриклади. Чунки Европа иттифоқи бир қанча жиҳатлардан, масалан стротегик жиҳатдан, энергетика жиҳатидан, Украинанинг дон маҳсулотлари учун Европага коридор очиш масаласи жиҳатидан ҳамда (Исроил), Озарбайжон, Туркманистон давлатларининг газини Туркия орқали Европага олиб ўтиш каби табиий газ масаласи жиҳатидан, Туркияга мухтождир.

Франция президенти Эммануэл Макрон Эрдоғанни табриклар экан, “йўлимизда биргаликда давом этамиз. Шарқий Оқ денгиз масаласи каби Франция ва Туркия биргаликда ҳал қилиши керак бўлган масалалар бор. Бу ишлар учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак” деди. Шунга кўра айтиш мумкинки, демак виза муаммоси узоқ давом этмайди. Европа ўз манфаатлари учун ҳам бу муммони ҳал қилишга мажбурдир.

Хулоса шуки, Америка ҳам, Европа ҳам Туркияга мухтождир, асло ундан воз кеча олмайди. Чунки Туркиянинг дастаги бўлмаса, улар бу минтақада ҳеч нарсага эриша олмайди. Масалан Сурия масаласида Туркиянинг роли бўлмаганда Америка асло мақсадига эриша олмасди. Буни Оқ уй намоёндаларининг ўзлари ҳам бир неча марта тан олишди. Европа ҳам Туркияга муҳтожлигини ўз оғзи билан айтиб турибди. Мана шундан кўриниб турибдики, агар Исломий ўлкаларнинг раҳбарлари уларга ён босмаса, Ғарб олами танг аҳволга тушиб қолиши турган гап. Аммо Умматдан ажралиб қолган раҳбарларнинг дарди бу эмас. Уларнинг дарди хўжайинларини рози қилиш ва ўз курсиларини сақлаб қолишдир. Шунинг учун бу хоин раҳбарларни қулатиб, унинг ўрнига, бутун Ислом оламини битта байроқ остида бирлаштирадиган ва мустамлакачиларнинг нуфузини ютрларимиздан кувиб чиқарадиган Халифалик давлатини тиклаш Ислом Умматининг, хусусан Уммат ичидаги куч-нуфуз эгаларининг зиммасида вожибдир.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here