Қрим бош вазирининг ўринбосари Рустам Темиргалиев Ҳизбут Таҳрир Исломий партияси Россияда террор гуруҳи сифатида қабул қилинганлигини тилга олар экан, Қиримнинг Россияга боғлиқлиги туфайли Қримда ҳам таъқиқланиши лозимлигини билдирди.
“Қрим Россия федерациясининг бир бўлагидир. Табиийки, федерал қонунлар бу ерда ҳам татбиқ этилиши лозим. Ҳизбут Таҳрир Исломий жамоаси Россияда таъқиқланган. Шунга кўра, Қримда ҳам таъқиқланмоғи лозим”, деди Рустам Темиргалиев.
Ҳизбут Таҳрир Исломий партияси Қримда расмий қайддан ўтмаган бўлишига қарамай, у ерда тақрибан ўн йилдан буён фаолият юритиб келади. У Оқмасжидда бир неча бор конференциялар ва митинглар ташкил қилган. Бундан ташқари Қримда Ҳизбут Таҳрир ўзига оид бир газета ҳам чиқаради.
Ҳизбут Таҳрир Исломий партиясининг Қрим мусулмонларининг уйғонишига катта таъсири бўлганлиги воқедан кўриниб турган бўлса-да, Рустам Темиргалиев охирги йилларда унинг халққа таъсири бўлмай қолганлигини даъво қилди. Унга кўра шу сабабли Ҳизбут Таҳрир Исломий партиясига эҳтиёж қолмаган.
“Ҳизбут Таҳрир Исломий партиясининг гуллаб яшнаши давр тақозоси эди. Аммо энди унинг Қрим татарларига деярлик таъсири қолмади. Ҳозирда унинг таркибидаги инсонларнинг ўзлари ҳам партиядан чиқади деб ўйлайман”, деди.
Рустам Темиргалиев Ҳизбут Таҳрир нима учун Россияда таъқиқлангани ҳамда унинг Қрим татарларига деярлик таъсири қолмаган бўлса, унинг таъқиқланиши нима ҳожат борлиги ҳақида тўхталмади.
Туркистон:
Аллоҳ сабр берсин Қримдаги биродарларимизга, қаттиқроқ синов келаётган кўринади. У биродарларимиз, шу кунларгача Аллоҳ берган мархаматли кунлардан жуда манфаатли фойдаланишди. Улар Ҳизб ут Таҳрирни дунёга танилишига ва инсоният бу Ҳизбни ўзи учун нажот топишининг ягона шаръий йўли эканини англаб етишига жуда катта хисса қўшишди. Улар Араб олами билан Европа олами ўртасида кўприк вазифасини бажариб, Европа мусулмонларию ғойримусулмонларининг Исломга бўлган кўзқарашларини амалда ўзгартира олишди. Аллоҳ суйган бандаларини, охиратдаги мартабаларини шу дунёда баландроққа кўтариб олишлари учун шу тариқа, яъни хар хил балолар юбориш билан шароитлар яратиб беради. Биродарларимизга Аллоҳнинг офиятини ва нусратини сўраб қоламиз. Биз сизларни Аллоҳ учун қанчалик яхши кўрсак, сизларнинг душманларингизни шунчалик ёмон кўрамиз.
Allohu Akbar