Ливандаги Америка элчисининг овози Эрон жамоаси овозига ҳамоҳанг бўлиб, у армияни Триполи ва Арсал аҳлини қирғин қилиб бостиришга тарғиб қилмоқда

521
0

ahmad_al-qasas_islam_mu3tadil1Ливандаги Америка элчисининг овози Эрон жамоаси овозига ҳамоҳанг бўлиб, у армияни Триполи ва Арсал аҳлини қирғин қилиб бостиришга тарғиб қилмоқда

Биз Эрон ва Саудия ҳамкорлигидаги ҳукуматни ташкил қилиш америкаликлар ҳомийлигида ва уларнинг қарори билан амалга ошганини олдин ҳам бир неча бор айтган эдик. Шунингдек, Саудия томонидан армияга молиявий ёрдам берилиши ҳам америкаликлар рухсати билан бўлганини, бундан Ливандаги қўзғолонга ёрдам берувчиларни таъқиб қилинишини яшириш кўзланганини ҳам айтган эдик. Мана ҳозир эса Исломга ва унинг аҳлига хусуматчи бўлган Америка давлатининг элчиси қирғин қилишга армияни ундаб айтган гапи билан бу очиқ ҳақиқатни ошкора ифодаламоқда. У «Ливан армияси сўнгги пайтларда қўлга киритган ютуқлари, яъни бир неча қидирувдаги жиноятчиларни асирга олиши ва ўлдириши Ливаннинг тўғри йўлдан бораётганини, Ливан етакчиларида тўғри стратегия борлигини ҳамда уларнинг террорга қарши ушбу урушда муваффақият қозонишларини кўрсатади» деб бир нечта ютуқларга ишора қилиб ўтди. Бу элчининг «Биз армия ва хавфсизлик кучлари бўлимларини Ливаннинг ҳар тарафида, шу жумладан Триполи ҳамда Арсал минтақаларида оғир, хатарли топшириқларни амалга оширишга чақирамиз» деб Триполи ва Арсал аҳлига армияни ва хавфсизлик кучларини душманлик қилишга чақириши унинг ифлос башарасини янада очиб ташлади.

Шубҳасиз, Ливан ҳукмдорлари ва уларнинг ортида турган маҳаллий режимлар (Эрон ва Саудия) Американи очиқчасига сурбетлик қилишга руҳлантирмоқда. Зеро, уларнинг исломий лойиҳага эга холис қўзғолончиларга қарши курашишга Америка билан тил бириктирганликлари барчага фош бўлиб, уни яшириш имконсиз бўлиб қолганини Америка яхши билади.

Қолаверса, Америка элчисининг бу баёноти Набих Беррининг шунга ўхшаш сўзлари билан ҳамоҳангдир. Набих Берри ҳам бир неча кун олдин армияни зулмга ва Триполининг хавфсизлигига зарба беришга чақирган эди. Шунингдек, элчининг бу баёноти Эрон ҳизбининг (Ҳизбуллоҳнинг) шу мазмундаги баёнотига ҳам ҳамоҳангдир. Энди эса, «Нусратингни Ябрудда бер» деган мазмундаги мадҳияни айтган Эроннинг бу ҳизби ҳозир «Нусратингни Арсал ва шимолда бер» деган мазмундаги мадҳияни айтмоқда. Улар бу мадҳиясида армияни Триполи ва Арсалга зарба беришга чақирмоқда. Мана шулардан кейин ҳам эронликларнинг, унинг Ливандаги ҳизбининг, араб давлатлари ҳокимларининг Шом қўзғолонига қарши, бу қўзғолонни Ливанга уланиб кетишига қарши ва бу қўзғолонда намоён бўлган Умматнинг умидига қарши тил бириктиришлари тўғрисида бирор оқил одамнинг шубҳа қилиши мумкинми? Эй қаршилик кўрсатишни даъво қилаётганлар, шунча ёлғонларингиз етар энди. Дарҳақиқат, ниқоб очилиб сизларнинг ҳақиқий башарангиз фош бўлиб қолди!

Уларнинг ҳақиқий башарасини фош қилган қўзғолонга олқишлар бўлсин! Бу қўзғолон уларнинг юзидан ниқобларини очиб ташлади, маккорларнинг макрини ва душманлик қилувчиларнинг душманлигини фош қилди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Ливандаги матбуот бўлими

Телефон: 009616629524

Факс: 009616424695

Электрон почта: ht@tahrir.info

Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here