Украина шарқида тўқнашувлар давом этмоқда

511
0

img-news-2014-april-07-hoga01Украина Ички ишлар вазири Асен Аваков хавфсизлик кучлари бугун эрталаб Харьков вилоятидаги давлат қароргоҳини қайта қўлга киритганлигини эълон қилди. Донецк ва Харьковда вилоят маъмурияти биноси душанба куни кечқурун Украинанинг янги ҳукуматига қарши кўп сонли россияпараст намойишчилар тарафидан босиб олинган эди.

Асен Аваков ўзининг Facebook саҳифасида вилоят бошқарув биноси сеператчилардан тўлиқ тозаланганлигини ва ҳозирда ўзи ҳам Харков шаҳрида эканлигини ёзди. Аваковга кўра,  ҳокимиятдаги ишчи-хизматчилар ўз ишларини ҳар доимгидек давом эттиришмоқда.

Лекин гувоҳлар Арсен Аваковнинг баёнотларини рад этишмоқда. Уларнинг айтишича, намойишчилар сешанба кун тонгда ҳам бошқарув биносини қўлларида ушлаб турган.

Мамлакат шарқида жойлашган Луганск шаҳрида эса намойишчилар Украина Хавфсизлик хизмати биносини ишғол қилиб, у ердаги қурол аслаҳаларни эгаллаб олганлиги айтилмоқда. Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, намойишчиларнинг хавфсизлик хизмати биносини ишғол қилишлари чоғида юзага келган тўқнашувда камида 9 киши жароҳат олган.

Минглаган намойишчилар Украина шарқида кўчаларга чиқиб, “Халқ кенгаши” тузиш ва Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказишни талаб қилишмоқда.

Парламент тарафидан тайинланган Украина бош вазири Арсений Яценьюкнинг таъкидлашича, бу ерда мамлакат шарқидага вазиятни издан чиқариш учун режа мавжуд. Яценьюк минтақа аҳолиси яхлит бир ўлкада яшашани хоҳлашликларига ишонишини билдирар экан, уларни мамлакатни сақлаб қолиш учун бор кучларини сарфлашга чақирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here