Жалолободда диний китоб ва буюмлар билан савдо қилувчи савдо шаҳобчалари текширилмоқда

553
0

1372173282_Zhambyl  Жалолобод шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар қилади, Қирғизистон президентининг дин ишларини тартибга солиш тўғрисидаги топшириғини амалга ошириш мақсадида, Жалолобод шаҳар мэрияси томонидан диний адабиё ва буюмлар билан савдо қилаётган савдо шаҳобчаларида дўконларда текширув ишлари олиб борилмоқда.

 Матбуот хизмати хабарига кўра, текширув мобайнида савдо шаҳобчаларни қонунийлиги, рўйхатдан ўтгани ва у ерда сотилаётган адабий китоблар ва буюмларнинг ҳолати текширилади.

 Мазкур текширувларни амалга ошириш учун махсус комиссия тузулиб, диний мазмундаги буюмлар тартибга келтирилиши ва шу билан бирга ҳозирга қадар қайддан ўтмаган дўконлар рўйхатга олинишини, хабар қилди матбуот хизмати.

 Туркистон:

2014 йил 3 феврал куни бўлиб ўтган Мудофаа кенгашининг йиғилишида президент Атамбаев, “Чала мулла дин бузар деганларидек, айрим мусулмонсифатлар Ислом дини билан Араб, Бангладеш, Покистон маданиятини чалкаштириб, халқимиз маданиятини бузаяпти. Қадимий қирғиз халқига ёт маданият, урф-одатларни таклиф қилаяпти. Кўчаларимизда соқолларини осилтириб, шалвор кийганлар кўпайиб кетди”, – деган эди.

 Президентнинг шу сўзларидан сўнг мамлакатнинг жанубий пойтахти ҳисобланган Ўш шаҳри, Новқат тумани ва Қизилқия шаҳарларида мусулмонлар соқолига қарши норасмий кураш авж олиб кетган ва милиция ходимлари учун мусулмонлар пулини шилиб олиш учун янги сабаб пайдо бўлган эди.

 Энди бўлса навбат диний китоб ва буюмлар билан савдо қилувчи шаҳобчаларга келган кўринади. Диний буюмлар билан савдо қилувчи дўконларда нима текширилиши мумкин? Табиийки, муслималар номаҳрамлардан авратларини беркитиш учун керак бўлган ҳижоб, рўмол ва бошқа нарсаларни қаердан олиб келинганлиги ва бу нарсалар “миллий урф-одатларимизга” қанчалик мос келиши ёки келмаслиги текширилади. Агар бу савдо шаҳобчалари ҳукумат мақсадига мос келмаса, “қонуний” эмаслиги баҳонаси билан ёпиб қўйилади. Шу йўл билан расмий ҳукумат аёллар ҳижоби ва рўмоли қарши кураш бошлаш учун биринчи синов қадамини ташлаётган бўлиши мумкин.

 Ҳудди Ўзбекистонда бўлгани каби, ҳукумат динга ёки халққа қарши бирор ишни амалга оширмоқчи бўлса, авал буни бирорта вилоятда синаб кўради, агар халқ томонидан ҳеч қандай қаршиликка ёки норозиликка учрамаса, кейинчалик бу ишни бутун республика бўйлаб кенг кўламда амалга оширгани сингари, Қирғизистон ҳукумати ҳам халқнинг реакциясини текшириб кўрмоқчи бўлаётганга ўхшайди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here