Қозоғистон сепаратизм учун жазони кучайтирмоқда

474
0

02

Жиноят кодексининг янги лойиҳасига кўра эндиликда Қозоғистон ҳудудий яхлитлигини ноқонуний ўзгартиришга чақириқлар учун 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши назарда тутилган.

“Жиноят кодекси лойиҳасига, сепаратистик ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортишни ўз ичига олган янги модда киритилди. Қозоғистон республикаси ҳудудий яхлитлигини ноқонуний, коститутуцияга зид равишда ўзгартиришга чақириқлар, дезинтеграция (яхлит ҳудудни бўлакларга бўлиш) жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ҳаракатлар деб ҳисобланади”, -деди Бош прокуратура бошқарув департаменти бошлиғи Арман Аяганова.  

“Мазкур модда оғир жиноятларга тааллуқли ва биринчи қисми бўйича максимал етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган. Агар мазкур ҳаракатлар мансабдор шахслар томонидан амалга оширилса 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади”, – деб аниқлаштириб ўтди департамент бошлиғи.

Қозоғистоннинг амалдаги жиноят кодексининг 170 (Констутуцион тузумни куч билан ўзгартириш ёки босиб олиш ёхуд Қозоғистон республикаси ҳудудий яхлитлигини куч билан ўзгартиш) моддаси жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади. ОАВлари орқали сепаратистик чақирувлар учун жарима ёки уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган эди.

Арман Аяганованинг тушинтиришича, интернет ҳам Оммавий ахбарот воситаларига тенг бўлганлиги учун, мазкур модда сайтларда сепаратизмга тааллуқли чақириқлар ва тарғиботлар учун ҳам татбиқ этилади.

Жиноят кодексининг янги лойиҳаси президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва айни вақтда бу қонун лойиҳаси парламентда мухокама қилинмоқда.

Туркистон:

Ҳар қандай халқаро қонун ва меъёрларни менсимай Россия томонидан Қримни аннексия қилиб олиниши Қозоғистон президентини халоватини ўғирлаб қўйди. Чунки, Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош бўлган шимолий минтақаларида русийзабонлар кўпчиликни ташкил этади ва Россия истаган вақтда “ўз фуқароларини ҳимоя қилиш” баҳонаси билан бу ерда ҳам тартибсизликлар келтириб чиқариши ва ўзи истаган вақтда бу минтақаларни ҳам “референдум” йўли билан ўз ҳудудига қўшиб олиши мумкин бўлади. Бу эса Назабоев учун исталмаган иш ҳисобланади.

Шу сабабли Назарбоев шошилинч суръатда янги жиноят кодекси ишлаб чиқиш ва мавжуд жазо чораларини янада кучайтириш ҳаракатига тушиб қолди. “Рус халқини ҳимоя қилиш” баҳонаси Россия учун ўз измига юрмаётган собиқ ва амалдаги мустамлакалари устидан босим ўтказишни янги қуролига айланиб бормоқда. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here