НАТО Польшадаги ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтиради, бу Украинада вужудга келган вазиятга жавоб тариқасида ўзининг Шарқий Европадаги аъзолари хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ, – деб баёнот берди Польша ҳукумат бошлиғи Дональд Туск.
Унинг сўзларига кўра, Россия билан вужудга келиши мумкин бўлган зиддият хавфини камайтириш учун шимолий альянс Польшада доимий база ташкил этиш ўрнига, доимий алмашиб турадиган ҳарбий контингентдан фойдаланади.
Ўтаётган ҳафтада ҳукумат бошлиғи Дональд Туск Польшада ўз ҳарбий иштирокларини жуда ҳам секинлик билан кучайтиришаётгани сабабли НАТОдаги ҳамкорларидан ўпкалаган эди.
Март ойи охиридан НАТО Польша ва Руминия ҳаво ҳудудларини қўриқлашликка қарор қилган, расмийларни бундай қарорга келишига Украинада вужудга келган вазият сабаб бўлган эди.
Туркистон:
Европа минтақасида олиб борилаётган сиёсий ва харбий харакатлар, АҚШ, Россия ва ЕИ ўрталаридаги манфаатлар талашуви асосида бораётган эди. Охирги вақтларда АҚШ ва Россия, ўрталаридаги келишмовчиликлардан ўз харбий қувватларини минтақа бўйлаб жойлаштиришга қаттиқ киришиб, ЕИнинг манфаатлари бир четга сурила бошланди. Бу Россиянинг Қримни босиб олиб у ерни катта харбий базага айлантираётган бўлса. АҚШ шу вахимадан фойдаланиб НАТОни таъсир қувватини ошириб, уни минтақа бўйлаб кенгайтириб бормоқда. Бу ерда АҚШ институтларининг ва уларнинг ва Абаманинг устида турган Неоконсерваторларнинг, хамкорликда тузиб бораётган реъжалари, диктатор Путиннинг якка ўзи тузиб бораётган реъжаларидан устунлиги яққол кўриниб бормоқда. Россия Европага тахдид қилиш билан, АҚШнинг ЕИдаги қадамларини мустахкамлади. Жуда мухим иқтисодий хамкори бўлган ЕИ билан алоқаларини бузиб олди. Хитой билан Хиндистон томон харакатланишига қарши жуда катта сиёсий кураш бошланди. Жумладан уйғур мустақиллик харакати жадаллаша бошлади. Робия Қодирни АҚШ матбуот билан майдонга тортди. Си Цзиньпиннинг Ўтган хафтада Германияга қилган ташрифида, Ангело Меркел унга Хитойнинг 1935 йилдаги картасини тақдим этди. Унда хозирдаги Хитой ҳудуди 9.6 миллион кв/км,ўша пайтда 13.5 кв/км эканлиги, Монголия ва Владивосток Россия томонидан худди хозирда Қрим сингари босиб олганлигига ишора қилади. Хозирда бу масала Хитой ичида бир неча намоишларга сабаб бўлди.
Бу ва шунга ўхшаш харакатларнинг барчаси, Россиянинг Хитон томон юришининг олдига жиддий тўсиқ бўла олади. Энди Россия Хитойга босим бериш мақсадида Каспий атрофи давлатлари бўлган Қозоқ ва Туркман худудларини босиб олиб,Хитой томон кетаётган газ қувурларини ўз қўлига олишга харакат қилиши мумкин. Қозоқ призиденти бундан хавотирланаётганига бир неча маротаба ишора қилиб ўтди.
Хуллас ЕИ Россия билан АҚШ ўрталаридаги навбатдаги полигонга айланиб қолса ажаб эмас. Илгари исломий юртлар шу вазифани бажариб, минлионлаган инсонлар қурбон бўлар эди. Инша Оллоҳ энди қурбон бериш навбати уларнинг ўзлариган келган бўлса ажаб эмас.