Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти Мустафо Мансурнинг вафот этгани тўғрисида хабар қилади

550
0

shahidҲизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти Мустафо

Мансурнинг вафот этгани тўғрисида хабар қилади

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ турган кишилар бор, улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), айримлари эса (шаҳид бўлишга) интизор, улар (берган ваъдаларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти жасоратли даъватчи йигитларидан бири Мустафо Мансурнинг вафот этганини Ислом Умматига чуқур қайғу билан маълум қилади. Бу биродаримиз Аллоҳнинг душманларидан Уммат қўзғолонини ҳимоя қилиш йўлида вафот этдилар. Бугунги кунда Ғарб Умматнинг Исломий Халифалик давлатида гавдаланувчи лойиҳасига тўсқинлик қилиш мақсадида динимиз вакилларига қарши мана шу душманлардан фойдаланмоқда.

Ушбу – инша Аллоҳ – шаҳид биродаримиз ягона мақсадда, яъни Умматнинг буюк қўрғони бўлган тўғри йўлдан борувчи Халифалик давлатини барпо қилиш мақсадида ҳаракат қилди. Бу йўлда ва бундай мақсадда вафот этиш нақадар яхши! Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан барчамизни ғолиб бўлувчи ва динни ғолиб қилувчи ушбу тоифа сафида қилишини, охиратда эса Росулуллоҳ Aнинг биттасининг шаҳидлиги қирқта саҳобанинг шаҳидлигига, биттасининг ажри қирқта саҳобанинг ажрига тенг… дея хабар берган аҳбоблари билан бирга қилишини сураймиз.

Аллоҳ сиз Мустафони раҳмат қилсин. Аллоҳдан сизни кенг раҳмати билан қабул қилишини ва бепоён жаннатига дохил қилишини сўраб қоламиз. Оилангизга сабр тоқат сўраб,

«Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз»                         [Бақара 156]

дея Парвардигор рози бўладиган сўзни айтамиз.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                                 25 жумодул-аввал 1435ҳ

Сурия вилояти                                                                                                  26 март 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here