Бишкек шаҳрида 31 март ва 1 апрел кунлари Бишкек ИИБ бошқармасининг 10- бўлими ва Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) ходимлари билан ҳамкорликда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қўлга олиш бўйича махсус амалиёт ўтказишди.
Маълум бўлишича, Ҳизб ут-Таҳрирнинг бир неча аъзолари қўлга олинган ва ДМХҚ ҳибсхонасига жойлаштирилган. Қўлга олинганлар: Иссиқкўл вилоятида туғилган, пойтахтнинг “Оқтилек” янги чекида яшовчи 34 ёшли А. Деркенбоев, Жалолобод вилоятида туғилган, пойтахтда яшовчи 24 ёшли С. Акматов, Норин вилоятида туғилган, “Манас” қирғиз-турк университетини тайёрлаш босқичида таълим олаётган “Жал” мкр. ҳудудидаги ётақхонада яшовчи 19 ёшли К. Ўғли Қубанчбек ва Жалолобод вилоятида туғилган, “Оқ жар” янги чекида яшовчи 38 ёшли Ж. Тўхтабоевалардир.
Туркистон:
Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир шуни маълум қиладики, бу каби таъқиб ва қамоққа олишларни ҳукуматни қурол билан босиб олишга тайёргарлик кўриш, миллий ёки ирқий асосда тартибсизликлар уюштириш ва қолаверса бирорта террористик ҳуружни амалга ошириш каби бирор-бир ноқонуний фаолият билан боғликлик жойи йўқ. Юқорида санаб ўтилган барча ишлар Ҳизбнинг Ислом мафкурасига асосланган сиёсий ва фикрий курашига мутлақо зид бўлган услублар сирасига киради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг олиб бораётган фаолиятига қарши кураш, Ислом динига эътиқод қилувчиларни узоқ мудатларга қамоққа ташлаётган, ногирон ҳолга келгунча қийнаётган, қўрқитиш учун ўлдираётган, нафақат исломий фикрларни, балки муқаддас Қуръонни ҳам чоп этилишни таъқиқлаётган ва масжидларини бузуб ташлаш орқали ўз динларига эътиқод қилишларини тўсаётган, Исломга нисбатан ошкора кураш бошлаган Россия ҳукумати томонидан қўйилган сиёсий буюритмадан иборатдир.
Агар Ҳизб ут-Таҳрир томонидан Қирғизистон халқига нисбатан еткизган зиёни ҳақида айтиладиган бўлса, у ҳолда Ҳизбни ўз халқини миллий ёки ҳудудий жиҳатдан бўлишга бўлган ҳаракатини исботловчи бирорта ҳам далил мавжуд эмас. Чунки Ҳизб бутун исломий Умматни ўзаро биродарлар деб ҳисоблайди ва мустамлакачи Ғарб давлатларининг заҳарловчи сақофати сабабли вужудга келган барча муаммоларни Ислом шариати асосида ечим биришга тайёр ҳолда ҳар доим Умматнинг манфаатларни ҳимоя қилади.
Ҳизб ут-Таҳрир мурожаат қилади:
Қачонгача ўзгалар садақасига эга бўлиш учун бизларни фақат сиёсий ва фикрий фаолиятимиз сабабли қамоққа олишда давом этишади?! Қачонгача бизларни устимиздан мустамлакачилар ва уларнинг ташкилотларига хизмат қилишдан бошқа сиёсатда ҳеч нарсани тушинмайдиган ва мусулмонларни ўз динларидан узоқлаштириш учун репрессияларни амалга оширадиган ёмонлик ҳокимлар ҳукмронлик қилишади?! Ислом босими остида ғарқ бўлаётган Россиянинг кўрсатмалари фақатгина ўлим олди талвасалари эканлигини – чунки эртага уни шармандалик ва хорлик кутмоқда – англаб етиш вақти келмадими?! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳи алайҳи ва салламдан бизларга қолдирилган исломий ғояни ҳеч қандай панжаралар билан тўсиб бўлмаслигини эслатиб ўтамиз!