Путин Обамага қўнғироқ қилди

491
0

1a35ebd8

Кремлнинг расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Россия ва АҚШ президентлари Путин ва Обама ўртасида телефон орқали сўзлашув бўлиб ўтган.

Оқ уй матбуот хизмати тарқатган хабарда, Путиннинг ташаббуси бўйича бўлиб ўтган (Кремл хабарида ким суҳбат ташаббусчиси бўлгани хабар қилинмаган) сўзлашувда Россия президенти Украинадаги вазиятни хал этишни дипломатик масалаларига тўхталиб ўтган ва вазиятни изга солиш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг кейинги қадамларини кўриб чиқишни таклиф қилган.

Жумладан, Путин Обамага Украина инқирозини хал этишда АҚШ давлат котиби Жон Керри РФ Ташқи ишлир вазири Сергей Лавровга тақдим этган чораларни мухокама қилишни таклиф қилган. Оқ уйнинг хабарига кўра, Обама Путинга Керрининг таклифига жавобни ёзма равишда тақдим этишни таклиф этган, шунингдек томонлар бундан кейинги ташланадиган қадамларни мухокама қилиш учун Керри ва Лавров яқин кунларда учрашишига келишиб олишган. Обама келишмовчиликларни дипломатик йўллар билан хал этиш тарафдори эканлигини урғулаб, Россияни кейинги провокациялардан тийилишга ҳамда Украина чегараларидаги қўшинни олиб кетишга чақирган.

Шунингдек суҳбат давомида, Путин Обама эътиборини “Приднестровьяни ташқи блокада”сига қаратган ва Россия Приднестровья муаммоларини адолатли хал этилиши тарафдори эканлигини белгилаб ўтган.

Расмий манбаларнинг хабарига кўра, Украинадаги вазият ва Россиянинг Қримга нисбатан амалга оширган ишлари сабабли Обама томонидан россиялик амалдор ва тадбиркорларга нисбатан жорий этилган санкциялардан сўнг Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали биринчи маратаба суҳбатлашишди.

Туркистон:

Россия томонидан Қримни аннексия қилиниши ортидан бу борада турли хил таҳминлар илгари сурила бошлади. Бироқ, Ҳизб ут-Таҳрир ҳам мазкур ходисларни кузатиб, бу курашда асосий ролни божараётган давлатларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш натижасида мазкур ходисларга нисбатан ўзининг фикрини баён қилди. Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан буён содир бўлаётган ходисалар бу таҳлил қанчалик тўғрилигини кўрсатиб турипти. 

Бу таҳлилда жумладан шундай дейилган эди: Ҳозирги халқаро ва регионал шарт-шароитлар Украинани ўз томонига оғдиришдан манфаатдор уч тарафдан ҳеч қайсисига Украинани тўлиқ ўз томонига тортиб олишига имкон бермаслигини, бу уч тараф ўртасида кутиладиган ечим ўртача (муросасоз) ечим бўлишини айтган эдик. Шунинг учун  демак Россиянинг Украинани тўлиқ ўз томонига тортиб олиши ҳозирги вақтда ёки лоақал яқин келажакда эҳтимолдан узоқ ишдир. Россия Қрим Ярим Оролида барқарор ўрнаша олса бу Ғарбнинг, айниқса Американинг Украинанинг қолган қисмида барқарор ўрнашишини англатади.

Аммо бу уч тарафдан қайсидир бирининг Украинани тўлиқ ўз томонига тортиб олиши ҳозир айтиб ўтганимиздек ҳозирги вақтда ёки лоақал яқин келажакда эҳтимолдан узоқ ишдир…

Буларнинг барчаси ўртача ечим турини кўрсатиб турган белгилардир… Шунга қарамай олдинги жавобларимизда айтиб ўтганимиздек Украина халқаро ёки регионал шароитлар Россия ёки Ғарб фойдасига ўзгарган вақтда портлашга тайёр бир “бомба” бўлиб қолаверади. Ўшанда ҳар бир тараф бутун Украинага кўз олайтириб, унга тўла эга бўлиб олишга уринади. Бу ўша пайтдаги халқаро шароитларга қараб бўлади… Чунки Украина Россиянинг биқини ва айни вақтда Европа дарвозасидир…

Шунинг учун халқаро ва регионал шароитлар ўзгаргунга қадар ўртача ечим кучда қолаверади ва у қайсидир даражада «вақтинчалик тинчликка», барқарорликка олиб келиши мумкин… Аммо доимий барқарорлик – айниқса Қрим Ярим Оролида – у фақат ўн саккизинчи асрнинг охирлари ва ўн тўққизинчи асрнинг бошларида Россия уни босиб олишидан олдинги ҳолатига ва барқарорлигига қайтсагина бўлади, яъни у инша Аллоҳ кириб келаётган Халифалик давлатининг яна ажралмас қисми бўлишига қайтсагина ўшанда доимий барқарорлик бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here