Барак Обама Москвага мурожаат йўллади

475
0

8FD844AF-02E9-4BB2-9229-CDE7AAA97EFC_w268_r1_cx15_cy11_cw85

Россиянинг Қиримга нисбатан тутган сиёсати ортидан эски советлар ерларига оид фикр мулоҳазалар кўпайди. Дунё совуқ  уруш даврига қайтмоқдами, деган саволлар ўртага чиқа бошлади. Икки Германиянинг бирлашиб НАТОга қўшилганидан сўнг 1999 йилда собиқ Варшава блогига аъзо давлатлар Полша, Чехия ва Венгрия НАТОга қўшиб олинди. Шунингдек, собиқ совет иттифоқининг бир бўлаги бўлган Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Руминия ва Словакия НАТО иттифоқига қўшилди. Ундан сўнг 2009 йилда Албания ва Ҳорватия қўшилди. Украина эса ташқарида қолди.

Бугунга келиб Россия кучлари Қирим ярим оролига ҳужум қилиб уни босиб олар экан, Европа иттифоқи ва Қўшма штатлар Россияни тўхтатиш учун ҳаракатга келишди. НАТО вужудидаги АҚШнинг ҳарбий учоқлари Болтиқ ўлкалари устида кезмоқда. Айни пайтда АҚШ ҳарбийлари Полша билан ҳарбий машғулот ўтказмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама НАТОнинг Брюсселдаги марказидан туриб Москвага қарата очиқ мурожаат йўллади.

“Бизнинг қиладиган ишимиз доимо муҳим вазифаларимизни адо этишдир. Бешинчи модда бизга иттифоқдошларимизнинг ерлари яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш вазифасини юклайди. Бу мавзуда ҳеч иккиланиб ўтирмаймиз. НАТО давлатлари асло ёлғиз эмас. Бугун НАТО самалётлари Болтиқ ўлкалари устида посбонлик қилмоқда. Полшадаги вужудимизни кучайтирдик ва яна кучайтиришга тайёрмиз”, деди Обама.

Барак Обаманинг айтишича, Россия қўшинлари Украина чегарасидан чекиниши ва тарангликни юмшатиш учун музокара бошлаши лозим. Си-Би-Эс телеканалига интервю берган АҚШ президенти Обаманинг назарида рус аскарлари чегара атрофида қатнаб қолгани Украинани қўрқитиш учун қилинмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here