Қирғизистон энергия соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди

5639
0

Қирғизистон энергия соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Хабар: Қирғизистон ҳукумати энергетика соҳасида 3,5 йил муддатга эълон қилинган фавқулодда ҳолат жорий қилди. Ҳукумат бу билан энергия тақчиллигини енгиб ўтиб, мазкур соҳани инқироздан чиқармоқчи. Президент Садир Cапаров 24 июл куни имзолаган ва 2026 йил 31 декабрда тугайдиган фармон билан фавқулодда ҳолатнинг энергетика соҳасида жорий этилиши 1 августдан кучга кирди.

Иқлим ўзгариши, сувнинг камайиши ва энергия истеъмолига бўлган талабнинг кундан-кунга ортиб бориши энергетика соҳасида фавқулодда ҳолатни эълон қилиш сабаблари сифатида кўрсатилмоқда. Ҳукумат расмийларига кўра, бунда жамоатчиликни ташвишга соладиган ҳеч қандай сабаб йўқ, яъни фавқулодда ҳолат халққа таъсир қилмайди, аксинча, бу билан кўплаб ўрта ва кичик гидроэлектр станциялар қуриш орқали мамлакатни электр энергияси импортидан қутқариш режалаштирилган.

Энергетика бўйича эксперт Расул Умбеталиевнинг таъкидлашича, Ҳукумат энергетика соҳасидаги вазият жуда оғир эканини тушуниб етган. Унга кўра, Энергетика соҳасида фавқулодда ҳолатни эълон қилиш, сектордаги 3 – 3,5 миллиард киловатт/соат электр энергияси тақчиллигини қоплашга ҳамда кичик ГЭСларни қуришга қаратилган.

Изоҳ: Қирғизистон каби учунчи дунё давлатлари ўз кучига таяниб, энергетика тақчиллиги муаммосини ҳал қилиш имкониятига эга эмас. Чунки Қирғизистон ҳукумати риоя қилаётган халқаро сиёсатнинг бузуқ системаси бунга йўл қўймайди. Яъни мамлакатда энергетика тақчиллиги юзага келганида Ғарб давлатлари сингари Атом электр станциялар қуриб олиш учунчи дунё давлатлари учун халқаро ташкилотлар томонидан таъқиқланган. Бу давлатлар учун ГЕСлар қуриш ёки трансформаторлар ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўйиш эшиклари ҳам ёпиқдир. Масалан Қамбарота-1” ГЭСи қурилишининг оқсаётгани ҳам мана шу масалага бориб тақалади. Чунки Россия ҳозирги иқтисодий киризс ҳолатида бунга қурби етмаётган бўлса-да, бошқа кучлар тарафидан ГЭСни қурилишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Агар Қирғизистон қўшни давлатлари билан бирлашиб, бу ишни амалга оширмоқчи бўлган тақдирда ҳам, бунга изн беришмайди. Ҳуллас “Қамбарота-1” ГЭСининг қурилиши Россия ёки Хитой каби йирик давлатларнинг иштирокисиз амалга ошмайди, аниқроғи бунга йўл қўйилмайди. Шунин учун ҳам Қирғизистон “мустақиллик”ка эришганидан бери энг кўп сармоясини энергетика тармоғига киритган бўлса-да бугунгача ҳеч бир ижобий натижага эриша олмади. Хорижий давлатлардан олинган кредитлар, ссудалар, грантлар ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, жами 2 миллиард долларга яқин сармоя энергетика муаммосини ҳам қилишга ёрдам бермади. Чунки халқаро сиёсат талабига кўра Қирғизистон бу сармояларни Атом электр станциялар қуриш каби мамлакатни оёққа турғизадиган асосий ўринларга сарфлай олмайди. Натижада, қўйилган сармоя коррупция, ўзлаштириш ва тало-тарож қурбонига айланади ва инқироздан қутилиш орзулигича қолаверади.

Демак мазкур воқеълик мавжуд экан,  энергетика тақчиллиги ва шунга ўхшаш муаммоларни тубдан ҳал қилиб бўлмайи. Ҳатто хукуматларни ёки президентларни алмаштириш билан ҳам ҳал бўлмайди. Бунинг учун мусулмонлар аввало устимизда ҳукмрон бўлиб турган капталистик бузуқ тузумни улоқтириб ташлашлари ва унинг ўрнига халқ манфаатларини ҳимоя қиладиган Исломий тузум татбиқ қилишни талаб қилишлари лозим. Зеро, фақат Исломий тузумгина халқни мустамлакачилар зулмидан ҳимоя қилиб, унинг манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга ва фаравон ҳаётга олиб чиқишга кафил бўла олади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here