“Анфол” ҳарбий амалиёти давом этмоқда

433
0

suriyeli-muhalifler-akdeniz-e-ulasti-5828697_7434_mСуриянинг Туркия билан чегара ҳудудларидадаги Касаба шаҳрини кўлга киритган мужоҳидлар оғир жанглардан сўнг денгиз соҳилларини ҳам қўлга киритди. “Анфол” номли ҳарбий амалиёт чоғида Лазкия минтақасига келган Асаднинг ҳарбий кучларига оғир зарбалар берилгани айтилмоқда. Жанг майдони Асад аскарларининг ўлиги билан тўлган.

Хабарларга кўра, мужоҳидлар ва Асад кучлари ўртасида кечган жангда пайшанба куни етмишдан ортиқ аскарлар ўлдирилган бўлса, жума куни юздан ортиғи ер тишлаган. Жабҳатун-Нусра, Жайшул Ислом, Аҳроруш-Шом ва яна бир нечта жиҳодий гуруҳлар бирлашиб амалга оширган жангларда Асад аскарлари тўп-тўп ҳолда ўлдирилган. Жангдан қочиб туалет ва ҳаммомларга яширинган Асад ҳарбийлари айнан яширинган жойларида ўлиб ётганликлари тасвирга туширилган видео лавҳалар интернетларда тарқатилди.

Ушбу жангларда Башар Асад яна бир яқинидан ажралди. Суриядаги фаолларнинг мухолиф кучларга таяниб хабар қилишича, Асаднинг яқин қариндоши Ҳафиз Монзер Асад мужоҳидлар тарафидан ўлдирилган.

Бундан ташқари бир қанча минтақаларда кечган жангларда Асад кучлари ўз назорати остида тутиб келган бир неча контрол нуқталарни қўлдан бой берган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here