АҚШ президенти Саудия қироли билан учрашди.

435
0

1

Расмий сафар билан Риёдга етиб борган АҚШ президенти Барак Обамани Риёд амири шахзода Холид ибн Бандар ва унинг ёрдамчиси шахзода Турки ибн Абдулазиз ҳамда АҚШнинг Саудиядаги элчиси ва бошқа мансабдорлар кутиб олди.

Обама Қирол Ҳалиф аэропортидан тўғри Саудия қироли Абдуллоҳнинг Равдат Ҳураймда жойлашган шахсий маконига йўл олди. У ерда эса уни валиаҳд шахзода Салмон ибн Абдулазиз, иккинчи валиаҳд шахзода Мукрин бин Абдулазиз ва ташқи ишлар вазири шахзода Сауд ал-Файсал кутиб олди.

Ундан сўнгра Барак Обама билан Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ўртасида ўчрашув бўлиб ўтди. Саудия расмий ахборот агентлиги SPAнинг тарқатган хабарига кўра, учрашув чоғида икки раҳбар ўртасида ўзаро алоқалар ҳақида музокара бўлиб ўтган. Шунингдек, улар минтақлараро ва халқаро мавзулар хусусан, Сурия, Фаластин, Кўрфаз хавфсизлиги, Эрон ва Миср мавзусида баҳс юритишган.

Учрашувга Қиролдан ташқари, Саудия мудофаа вазири валиаҳд шахзода Салмон ибн Абдулазиз, ташқи ишлар вазири шахзода Сауд ал-Файсал, иккинчи валиаҳд шахзода Мукрин бин Абдулазиз ва АҚШнинг Саудиядаги элчиси қатнашди. АҚШ тарафидан эса Обамадан ташқари, АҚШ давлат котиби Жон Керри ва халқаро хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Сюзан Райс қатнашди.

Туркистон:

Кўриб турганингиздек, хабарларда учрашувдан кўзланган мақсадлар аниқ-тиниқ ёритилмаган. Яъни Обаманинг қайси аэропортга келгани, кимлар уни кутиб олгани ва учрашувда кимлар қатнашгани айтиб ўтилган. Ундан сўнг икки раҳбар ўзаро мустаҳкам алоқалар ва Сурия, Фаластин, Кўрфаз хавфсизлиги, Эрон ва Миср каби минтақлараро ва халқаро мавзулар устида баҳс юритилганлиги ҳақида айтиб ўтилган холос.

Бу учрашув бўлиб ўтишидан 20 кун аввал Ҳизбут-Таҳрир бу ҳақида ўз муносабатини билдириб қуйидагича изоҳлаб берган эди.

а)    Америка Эрон билан ядровий программа бўйича 2013 йил 24 ноябрдаги келишувдан кейин яқинлашди, бу келишув Эроннинг минтақадаги қўлини деярли бўшатиб юбориш даражасига етди. Қолаверса Америка Суриядаги ҳодисаларга нисбатан шундай бир позицияда турибдики бу позициядан Американинг Башарни бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаётгани аниқ кўриниб турибди… Буларнинг барчаси Саудияга таъсир қилди. Айниқса Эроннинг минтақадаги қўли бўшатиб юборилганлиги Саудияга таъсир қилди. Эроннинг мазҳаб томонидан ўзига алоқаси бор (яъни шиялар мавжуд) ҳар бир мамлакатда мазҳабчилик жиҳатидан фойдаланиши маълум. Эрон ана шу мамлакатда кескинликларни келтириб чиқариш учун мазҳабчиликдан фойдаланади. Саудия Баҳрайнда, Ироқда, Сурияда, Ливанда, Яманда… нималар бўлаётганини кўриб турибди. Саудия Эроннинг Саудиянинг шарқий минтақасидаги хатти-ҳаракатларидан ва бу хатти-ҳаракатларнинг бошқарув хавфсизлигига путур етишида таъсири бўлишидан хавотирга тушмоқда… Буларнинг барчаси Саудиянинг асабийлашишига ва халқаро ҳамжамиятнинг иш тутишларига норозилик сифатида Хавфсизлик Кенгашидаги ўзининг аъзолигини чақириб олишига олиб келди. Бунда Саудия табиийки Қўшма Штатларни нишонга олди. Бундан ташқари Саудиянинг баъзи масъуллари Америка позицияларини танқид қилиб баёнотлар ҳам беришди.

б)    Саудия Суриянинг жанубий минтақасидаги қўзғолончиларга Иордания орқали қурол-аслаҳалар етказиб бермоқда. Бу эса Американи ташвишга солмоқда. Айниқса Сурия жанубидаги қўзғолончиларга етказиб бериладиган қурол-аслаҳаларни назорат қилиш учун Иорданияда ташкил этилган Америка координацион пунктини четлаб ўтаётган қурол-аслаҳа юклари Американи ташвишга солмоқда… Масалан «Ле Фигаро» француз газетаси 2013 йил 28 октябрда журналист Жорж Мальбрюнонинг бир ҳисоботини нашр қилди. Унда айтилишича «Ҳар ҳафта Сурия озод армияси омборларига 15 тонна қурол-аслаҳалар келиб тушмоқда». Ҳисоботда «бу қурол-аслаҳалар Саудия самолётларида Иордания жанубидаги аэродромларга етиб келишидан олдин Саудия пулларига Украина ва Болгариядаги қора бозорлардан сотиб олинмоқда» деб кўрсатиб ўтилган. Ҳисоботда «ҳозирги йилнинг биринчи олти ойи орасида Сурия президенти Асадга қарши чиқаётган оппозициячиларга Иордания орқали олти юз тонна қурол-аслаҳа етказиб берилган» деб ҳам кўрсатиб ўтилган… «Сафир» газетаси эса 2014 йил 21 февралда ушбу хабарни тарқатди: «… Ўтган йилнинг 29 январида Саудиянинг қурол-аслаҳа ортилган уч ҳарбий транспорт самолёти Мифраққа қўнди. Ўша қурол-аслаҳалар орасида «Лау» ракеталари, шифрли алоқа аппаратуралари, танкларга қарши ракеталар, енгил қурол-аслаҳалар, бронетехникалар бор… Бир араб манбасининг айтишича, америкаликлар Хитойда ишлаб чиқарилган ва такомиллаштирилган ракеталар системасини Сурия қуролли оппозициясига етказиб бериш тўғрисида ҳамон иккиланишмоқда..». Газета яна бундай деб ёзди: «Айрим алоҳида-алоҳида Ғарб ва араб хавфсизлик манбаларининг айтишича, Шарқий Ғутадаги жанглар чоғида ва ундан кейинги ҳафталарда саудияликлар Мифрақ аэродроми орқали қурол-аслаҳа юкларини етказиб беришди, бу қурол-аслаҳаларнинг баъзилари Украинада сотиб олинган. Ҳар ҳафта 15 тонна қурол-аслаҳа ортилган карвонлар саҳро орқали ўтган ўтиш йўллари бўйлаб Иордания-Сурия чегараларидан ўтиб Шарқий Ғута сари чўзилган минтақадаги сони 15дан ошган марказларга қараб йўл олмоқда». Қурол-аслаҳаларнинг етиб келганига «Сафир» 2014 йил 6 февралда тарқатган хабар далолат қилиб турибди: «Дарадаги қуролли отрядларнинг кўпчилиги кеча йиғин ўтказиб «Ярмук дивизияси» байроғи бирлашишга қарор қилди, бу дивизия таркибига 14 ҳарбий отряд ва полклар киради. Уларнинг энг кўзга кўринганлари «Жануб зирхи» «Баро ибн Молик» ва «Зирхли техникалар отряди»дир». Газета бундай деб қўшимча қилди: «Қуролли отрядларнинг бирлашиши улар Сурия жанубида бутун Дара муҳофазаси бўйлаб сочилиб кетган бешта ҳарбий амалиётлар пунктлари қўмондонлигида «Женева ҳаврон» деган ном остида бошлашган жанг билан бир вақтга тўғри келди»…

Буларнинг барчаси Американи ташвишга солмоқда, Америка жанубий фронтдаги баъзи қўзғолончилар ўзига итоат этишдан чиқиб кетиши эҳтимолидан чўчимоқда. Айниқса Саудияда инглизларга тобе бўлган ва улар чизган чизиқ бўйича юрадиган кучлар борлиги учун Америка бундан ташвишга тушмоқда. Чунки ана шу кучлар инглиз сиёсатида маълум бўлганидек Америка режаларига ташвиш туғдиришади… Буларнинг барчаси Американи Саудиянинг Суриядаги жанубий фронтдаги ҳаракатларидан хавотирга тушишига олиб келди… Америка 2013 йил 13 январда Сурия озод армиясига тобе бўлган Сурия қўзғолончилар фронтини пайдо қилди. Унинг асосий тармоқлари жанубдадир. Бу Саудиянинг Сурия жанубидаги хатти-ҳаракатларига қарши жавоб сифатида бўлди. Бироқ шунга қарамай Америка Саудиянинг жанубдаги хатти-ҳаракатларини, айниқса Иорданиядаги Америка назорат координацион пунктини четлаб ўтаётган хатти-ҳаракатларини жиддий ҳисобга олмоқда.

в)    Қолаверса бу ерда бошқа бир омил ҳам бор. Чунки саудлар оиласига ҳозирда инглизларнинг одамларидан бири бўлган подшоҳ Абдуллоҳ ва унинг ёрдамчилари бошчилик қилаётган бўлса-да лекин Саудияда Американинг «эркатой» одамлари ҳам бор. Америка ўзининг у ердаги одамларини ўстириб, етиштириш учун ва ҳокимиятни подшоҳ Фаҳд даврида бўлганидек ўз нуфузига қайтариш учун ўзининг Саудияга душманлигини очиқ кўрсатмасликка мажбур. Айни вақтда Американинг подшоҳ оиласидаги одамлари ҳам Америка билан яхши алоқалар ўрнатилишидан манфаатдор…

Шундай қилиб демак иккала тараф ҳам келишмовчиликларни бартараф қилишни истаяпти! Ва бу истак иккала тарафдан бўлаётган амалий тадбир-чораларга айланди. Бу тадбир-чоралар Обаманинг март ойининг охирларида қиладиган сафарига тайёргарлик кўриш қадамлари сифатидаги ишлардир. Иккала тараф кўрган тадбир-чоралар қуйидагича бўлди:                             

Саудия ҳақида айтадиган бўлсак у «хорижда жанг қилаётганларни ва экстремистик оқимларга мансуб кишиларни жазолаш» ҳақида қонун чиқарди. (Иқтисодийя 2014 йил 3 феврал). Табиийки бу билан Суриядаги жанг кўзда тутилди. Бу қонун 2014 йил 3 февралда чиқди, яъни ҳозиргина айтиб ўтганимиздек Обаманинг Саудияни ўз сафари жадвалига қўшиб қўйиш ҳақидаги қарори билан бир вақтга тўғри келди! Буларнинг барчаси Американи рози қилиш учун бўлган ҳаракатлардир… Бундан ташқари амир Муҳаммад ибн Найиф (ички ишлар вазири) Вашингтонда Америка Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) билан ва разведканинг бошқа бошлиқлари билан учрашиб қатор масалаларни, жумладан Сурия масаласини ҳам муҳокама қилди… Масалан «Рўъя» ахборот тармоғи 2014 йил 24 февралда ушбу хабарни тарқатди: «Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Сьюзан Райс ва ички хавфсизлик маслаҳатчиси Лиза Монако ўтган чоршанба куни Саудия ички ишлар вазири Муҳаммад ибн Найиф билан учрашишди, ана шу учрашувдан кейин Америка миллий хавфсизлик кенгаши вакиласи Кэтлин Хайден томонидан бир баёнот чиқди, унда Хайден учала масъулнинг регионал масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишганини, бир талай муҳим муштарак масалаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаттиқ аҳамият бериш лозимлигини таъкидлашганини билдирди».

Америка эса Керрини охирги ойларда: 2013 йил 3 ноябрда ва 2014 йил январда Саудияга икки марта юборди. Бу зиёратлар саудиялик масъулларни Американинг Эрон ва Сурияга тааллуқли сиёсатидан тинчлантириш учун бўлди. Керри Америка Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини қайта-қайта таъкидлади. Керри бу учрашувдан сал олдин Саудиянинг араб минтақасида асосий ролни ўйнашини айтган эди. (Би-Би-Си туркча хизмати 2013 йил 6 ноябр).

Ана шундан кейин ўзаро муносабатларни яхшилаш, икки томон ўртасидаги кескинликни юмшатиш ва фақат ўз режимлари тақдиридангина хавотир бўлаётган саудлар оиласини тинчлантириш учун Обаманинг Саудияга қиладиган ва олий даражада бўлиб ўтадиган сафари юзага келди. Саудларни ҳозир айтиб ўтганимиздек фақат ўзларининг тожу тахтлари тақдири ташвишга солмоқда, уларни Сурияда кечаётган ҳодисалардан фақат ўзларининг режимларига таъсир қиладиганигина ташвишга солади, холос, ундан бошқаси ташвишга солмайди. Шунинг учун ҳам улар Сурия аҳлига ёрдам кўрсатишмади, улар Американинг Сурия режими мавзусини «Женева-1» ва «Женева-2» конференциясида ҳал қилишини исташди. Саудлар бу икки конференцияни қўллаб-қувватлашди ва Сурия қўзғолони хавфларидан шу билан халос бўладиган бўлишди. Демак саудларнинг бутун ғами мусулмонлар қонини сақлаб қолиш ва Суриядаги мусулмонларга ёрдам бериш эмас, балки ўз тожу тахтларини сақлаб қолишдир, холос…

Демак Обаманинг сафаридан мақсад Саудия билан кескинликни юмшатиш ва Саудияни Американинг Эрон билан яқинлашиши саудлар бошқарувига путур етказишга қаратилмаганига аниқ ишонтиришдир. Америка саудларнинг асосий ғам-ташвиши ўзларининг бошқарувига путур етмаслик ва ўзларининг тожу тахтлари бўшаб қолмаслиги эканини яхши билади. Саудларнинг бутун ғам-ташвиши мана шу. Уларни Сурияда шунча одамнинг қирғин қилинаётгани ва шунча одамларнинг жароҳатланаётгани заррача ташвишга солмайди… Улар учун тожу тахт барча нарсадан устун туради.

Обама саудларнинг тожу тахтлари сақланиб қолишини, ўзининг Эрон, Ироқ билан бўлган алоқаси, Сурия, Ливан, Ямандаги алоқаси саудлар бошқарувига қарши қаратилмаганини, балки «терроризм»га қарши қаратилганини айтиб Саудия ҳокимларини тинчлантиришга уриниб кўрмоқчи. У «терроризм»га қарши кураш соҳасида Саудиянинг саудияликларни Суриядаги жангга боришдан ман қилиш тўғрисидаги қароридаги қадамларни мақтаб кўкларга кўтарди…

Биз бу мавзуни кузатиб боряпмиз. Агар қўшимча тушунтиришни ва ойдинлик киритишни тақозо қиладиган нарсани топсак инша Аллоҳ баён қиламиз. Аллоҳ Субҳанаҳу тўғри йўлга ҳидоятловчи Зотдир.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here