Буюк Британия шариъй меъёрларни айримларини қонунийлаштирди

459
0

28-Anti-Balaka-AFP-Getty

Буюк Британия ҳуқуқий тизимида шаръий қонунлар пайдо бўлди. Расмий янги қўлланмада васият (мерос) масаласини ташкил этишда британия қонунчилигига мос келадиган исломий меъёрларни қўллашда адвокатлар учун янги йўриқномалар пайдо бўлди.

Хусусан, Англия ва Уэльснинг адвокатлари маҳаллий масжидларда тузилган Аллоҳга бўлган ишонч асосидаги декларация ҳужжатларида стандарт юридик иборалар ва матнга ўзгартириш киритиш бўйича йўриқномалар олишди.

Британия юристлари таҳминига кўра, айрим ҳолларда шариат асослари Буюк Британия анъанавий қонунчилигидан устун бўлиши мумкин. Шунингдек айрим ҳужжатларни тузиш мажбуриятлари шариат судига юклатилган.

Буюк Британияда шариат асослари ҳозирча қонунчилик доирасига кирмайди, аммо қиролликда мусулмонлар ўртасида чиққан келишмовчиликларни хал этиш билан шуғулланадиган 85та шаръий судлардан иборат тармоқ мавжуд. Улардан айримлари расмий равишда тан олинган ва ҳакамлик ҳақидаги қонун бўйича фаолият олиб бормоқда.

Англия ва Уэльс юристлар Ассоциацияси томонидан чоп этилган янги қўлланма биринчи марта айрим шаръий меъёрларни қонуний эканлигини тан олди ва Ислом динига эътиқод қилмайдиган юристларга шариат асослари бўйича васиятлар тузишда хизмат кўрсатишни таклиф қилиш имконини берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here