Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киев ҳукумати Украинанинг жанубий шарқидаги фуқароларга қарши куч ишлатиши “тўртлик учрашуви”ни барбод қилишидан огоҳлантирди.
Кеча Россияпараст кучлар Украина жанубидаги Словянск шаҳар кенгаши биносини қўлга киритиб, унинг устига Россия байроғини ўрнатган эди. Шунингдек,бир неча кишидан иборат қуролланган гуруҳ Славянск шаҳармилиция бўлимини ва хавфсизлик идорасини ҳам босиб олганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Шундан сўнг Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков намойишчилар ва террорчилар орасида фарқ борлигини таъкидлаб, мамлакат жанубий шарқидааксил террор амалиёти бошланганини маълум қилди. Аваковга кўра, уларга қарши қатъий чора кўрилади.
Бироқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШлик ҳамкасби Жон Керри билан телефон орқали ўтказган охирги мулоқотда Киев ҳукуматини эътирозчиларга қарши куч ишлатишини олдини олиш учун унга босим ўтказишга чақирди.
“Украинанинг жанубий шарқида Киев ҳукуматининг фуқароларга қарши куч ишлатиши Украина масаласида ҳамкорлик давом этишини, жумладан Женевада ўтказилиши режалаштирилган тўртлик учрашувини барбод қилади”, дея огоҳлантирди Сергей Лавров.
Бошқа бир жиҳатдан Лавров ҳозирги Киев ҳукуматининг қонуний талабларга ва рус тилида сўзлашувчи фуқаролар манфаатига бефарқлиги эканлиги Украинада, хусусан Украина жанубий шарқида юзага келган сиёсий кризиснинг асосий сабаб бўлаётганига Керрининг диққатини тортди.
“Киев ҳукумати мамлакат тақдирини зиммасига олишга ва барча сиёсий кучларни бирлаштиришга қодир эмаслигини намоён қилди”, деди у.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ ташқи ишлар вазирлиги ҳам Украинанинг жанубий шарқида юзага келган вазиятдан ташвишда эканлигини билдирган.
Туркистон:
Россиянинг янги нацизмга ўта яқин йўналиши, халқаро хамжамиятни оғир ахволга солиб қўйди. У Россия сингари катта давлатлар томонидан олиб борилаётган бундай ишларга, икки хил муносабат билдириши мумкин.
1. Уни халқаро норма ва қонунлари худудига хар қандай йўл билан қайтариш.
2. Путин билан музокаралар олиб бориб, шу нацизмга яқин йўналишни хам қонунийлаштириб қўйиш.
Тарихдан яхши биламиз Россияни ўз худида хеч ким узоқ босиб тура олмаган. Уни босқинчига қарши ўта кучли тарихий характери мавжуд. Путин хозирда миллий эммунитетдан яъни ўша Рус миллатининг эски миллатчилигидан келиб чиққан туйғуларидан фойдаланиб, уни Ғарб босқинчиларига қарши робита (боғловчи) асос қилиб олмоқчи. Тарихда бу қувватдан Француз ва немец босқинчиларига қарши ўта мувоффаққиятли фойдаланилган эди. Лекин бунинг учун, хозирда шакилланиб қолган бир неча халқаро қонун ва нормаларни бузиб ўтмаса бўлмайди. Демак Россия дунё системасининг қувватини ўйлаб, уни ривожлантириш билан ўзи хам бирга ривожланиш асосида фикрлашни тўхтатди. Ёки ўзининг хавфсизлиги шу даражага заифлашдики, хатто дунё системасининг бузиб юборишдан хам таб тортмайди. Хар қайси холатда хам, Россиянинг бу харакати, унинг хақиқий мавқеъйи, дунё етакчилигини даъво қилувчи буюк давлат эмаслигига далолат қилади. Қолган катта давлатлар хам у билан музокаралар олиб бориши билан, унинг мавқейига тушишади. Демак дунё системасининг ўзи ўта заифлашган. У қулаш арафасида! Бу Оллохнинг нусрати! Негаки уларнинг қувватлари билакларида эмас, балки ўша заиф мабдаъларини инсониятга жумладан мусулмонларга хам сингдира олганида эди. Уларнинг ачофатликлари бир бирларини хар томонлама заифлаштиради Инша Оллох. Улар энди бир бирлари билан келиша олмайди. Бу урушда Европа тугаб битади.