Сурияда Асадга яқин одамлар ўлдирилди

837
5

Туркия чегаралари яқинида кечган шиддатли жангларда Башар Асаднинг бир қанча аскарлари жумладан Асад оиласидан тўрт киши ўлдирилганлиги хабар қилинди. Ўлганлар орасида Асаднинг амакиваччаси Ҳилол Асад ҳам борлиги айтилмоқда.

Сурия давлатига қарашли SINA ахборот агентлиги ҳам “шаббиҳа” қўмондони ва Сурия мудофаа кучлари раҳбари бўлган Ҳилол Асаднинг ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Ҳуқуқ фаолларининг айтишича Ҳилол Асад одамларни қамоққа олиш, азоблаш ва норасмий маҳкама уюштиришда ўзининг қаттиқ қўллиги билан танилган шахс бўлган.

Рейтр ахборот агентлиги Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотига таяниб хабар қилишича, Ҳилол Асад ёнидаги еттита одами билан Жабҳатун-Нусра ва Жайшул-Ислом гуруҳларига қарши жанг пайтида ўлдирилган.

sami-yusufШунингдек, бу жангларда тинч аҳолидан иборат ёш болалар, аёллар ва қарияларни аёвсиз қирғин қилишда бор кучини аямаган яна бир генерал ер тишлади. Асад режимининг кўзга кўринган Генералларидан бири бўлган Сами Аббос Суриянинг катта шаҳарларидан бири бўлган Ҳалабнинг Лайромоун минтақасида Асад кучлари билан мужоҳидлар ўртасида кечган жангда ўлдирилди. Генерал Сами Аббос Башар Асаднинг укаси Моҳир Асаднинг ўнг қўли сифатида танилган генерал ҳисобланади.

Мужоҳидлар билан Асад тарафдорлари ўртасида қақшатгич жанглар давом этар экан, Мухоллиф тарафдан олинган хабарга кўра, Асад режимининг муҳим қўмондонларидан бири генерал Миҳраж mihraccУрал ҳам нариги дунёга равона бўлди. Orient TV канали Тишрин шифохонасининг ҳисоботига таяниб генерал Миҳраж Уралнинг ўлганлиги ҳақида хабар тарқатди. Росулуллоҳ с.а.в.нинг байроқларини аёқлари билан босиб мақтанишга одатланган бу генерал Суриянинг Баняс минтақасида уютирилган қатлиомнинг ва Райҳонлида юз берган портлашларнинг муаллифи ҳисобланади.

Бу уч қўмондоннинг ўлим хабари Асадга етиб бормай туриб, Сурияда Башар 650_433_013955933181Асаднинг қамоқхоналарида маҳбусларни энг оғир даражада қийноққа солиш билан донг таратган Дия Ал-Асад ҳам Лазкия шаҳрида кечган жангда мужоҳидлари тарафидан ўлдирилди.

Дия Ал-Асаднинг Сурия қамоқхоналарида маҳбусларни  қийноққа солаётган ҳолатлари Суриядаги фаоллар тарафидан бир неча бор видеога тортилиб ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди.

Асад кучларига оғир зарбалар бераётган Жабҳатун-Нусра ва Жайшул-Ислом гуруҳлари тарафидан уюштирилган “Анфол” номли ҳужумларда жуда кўп режим аскарлари ўлдирилганлиги ва бир қанча ерлар мужоҳидларнинг қўлига ўтганлиги хабар қилинмоқда.

5 COMMENTS

  1. Худо муҷоҳидинро пируз кунад ва кофирҳоро бо дастони муҷоҳидин залилу хор кунад амин

  2. mujohidlardan Alloh rozi bulsin,,,  shom ahliga sabr bersin,,, ( Allohim shaxsiy gunoxlarimizni kechirgin, jamoatiy xato kamchiliglarimizni kechirgin, qadamlarimizni mustaxkam qigin, va kofirlarni ustudan bizlarga ğalaba ber)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here