Хорижда бўлиб қайтдингми? Тушунтириш хати ёз

610
0

8FD844AF-02E9-4BB2-9229-CDE7AAA97EFC_w268_r1_cx15_cy11_cw85

Ўзбекистонда ҳукм юритаётган Каримов бошчилигидаги мустабид ҳукумат ўз халқини назорат қилиш ва фуқаро қаерда бўлишидан қатъий назар қўрқув остида ушлаб туриш учун янгидан-янги услубларни ўйлаб топмоқда.

Эндиликда Ўзбекистонда ўзининг эски паспортини биометрик паспортга алмаштирмоқчи бўлганларга милицияда суҳбатдан ўтиш мажбуриятини юкланмоқда. Шуниси аҳамиятлики “хориж” деганда узоқ ва яқин хорижий давлатлар, яъни собиқ шўролар республикалари назарда тутилмоқда.

Айрим милиция ходимлари бу тартиб 1 мартдан жорий этила бошланганини айтаётган бўлса, бошқалари бунга бир ойдан ошиб қолганини хабар қилишмоқда. Милициядаги айрим манбаларнинг айтишича, хорижий давлатга чиқмоқчи бўлганлар ва чиқиб келганлар билан суҳбат ўтказиш тўғрисидаги кўрсатма январ ойи бошларида келган эди, аммо март ойидан бошлаб бу ишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Суҳбат давомида фуқародан хорижга сафар қилишдан мақсади, борадиган жойи ва шуғулланадиган иши ҳақида маълумот беришлик талаб қилинмоқда. Янги паспорт олмоқчи бўлиб ИИВ мурожаат қилган фуқарони суҳбатдан ўтишга таклиф қилишади ва буни учун ажратилган хонада суҳбат ўтказилади.

Бундан ташқари, суҳбатдан ўтишга тиббий кўрикдан ўтиш каби яна бир мажбурий жараён қўшилган. Янги биометрик паспорт олмоқчи бўлганлар, тиббий кўрикдан ўтишлари, флюорографияга тушишлар ва тахлил учун қон топширишлари шарт бўлиб, буларнинг барчаси учун пулни паспорт олмоқчи бўлган фуқаро ўз чўнтагидан тўлашига тўғри келяпти.

Суҳбат вақтида милиция ходими паспорт олмоқчи бўлган фуқародан, қачон ва қаерга борганлиги, нима билан шуғулланганлиги, таъқиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этганми ёки йўқлиги, агар ишлаган бўлса, қаерда ва ким бўлиб ишлаганлиги, қанча иш ҳақи олганлиги ва Ўзбекистонга қанча пул жўнатганлиги ҳақида сўрамоқда. Буларнинг барчаси ҳақида ўша махсус ажратилган хонада тушунтириш хати ёзиб бериши керак бўлади. Ички ишлар ходимлари буларни барчаси терроризмга қарши кураш доирасида олиб борилаётганини айтишмоқда.

Ўз халқига нисбатан кўнлига келган иш ва зулмларни қўллаётган Ўзбекистон ҳукумати паспорт алмаштириш жараёнини ҳам халққа зулм қилиш ва назоратни янада кучайтиришда фойдаланмоқда.

Чунки эски паспорт орқали ким неча марта четга чиққанини ва қайси давлатда қанча муддат бўлганини чегарачилар томонидан босилган муҳрлар орқали бемалол аниқлаб олиш имконига эга бўлишади.

Аввалроқ, расмий ҳукумат хорижий давлатларда бўлиб қайтган фуқароларни аниқлаш ва улар қайси давлатда қачондан буён юрганларини аниқлаш учун маҳалла қўмиталари ва посбонлардан уйма-уй юриб, улар ҳақида маълумот олишни талаб қилган бўлса, эндликда фуқаролар ўзлари паспорт алмаштириш баҳонасида ўз шахсий ҳаётларининг икир-чикиригача милицияга тушунтириш хати сифатида ёзиб беришга мажбурлар.

Ислом оламида ва оламда содир бўлаётган жиддий ўзгаришлар Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукуматини қаттиқ ташвишга солиб қўйгани аниқ. Шунинг учун ҳам расмий ҳукумат турли хил йўллар, зулм ва босимлар орқали ўзбек халқини бош кўтаришга ҳаракат қилиш у ёқда турсин, бу нарса ҳақида ҳатто ўйлашига ҳам йўл қўйишдан қўрқади.

Ўзбек халқининг сабр-тоқатлилигидан унумли фойдаланаётган ҳукумат раҳбарлари кундан-кунга бу захматкаш халқ устида ўз зулмини кучайтириб бормоқда.

Агарда ўзбек халқи мана шу сабри ва тоқатини тўғри йўлга йўналтириб, золим ҳукуматга ҳақни айтишда сабр ва матонат кўрсатганда эди, бугунги кунда миллионлаб фарзандлари қўшни давлатларда пул топиш илинжида сарсон-саргардон юрмаган, ўнлаб дин уламолари, юзлаб ҳақиқий ўғлонлари золим қамоқхонасида жон таслим қилмаган, минглаб ўғил-қизлари қонхўр зиндонларида ғайриинсоний қийноқларга дучор қилиниб ва минглаб мусулмонлар Андижонда қатлиом қилинмаган бўлар эди.

Аммо бизнинг содда халқимиз “мустақиллик” бошларида қўлида Қуръонни ушлаб, бошига дўппи ва эгнига чўпон кийиб олиб ёлғон ваъдаларни берган каззоб Каримовнинг макру ҳийлаларини қурбони бўлишди.

Абдураҳмон Одилов

25 март 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here