Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Александр Крутько шошилинч матбуот анжумани ўтказди ва Қримда содир бўлган сўнгги ходисалар юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги аннексия қилинган (бир давлатни тўлалигича ёки бир қисмини бир томонлама ўз ҳудудига қўшиб олиш) Қримдаги референдум натижаларини қўллаб-қувватлашини хабар қилган эди.
Мухолифатдаги “Ата Журт” партияси Қримни Россия таркибига қўшиб олинишини маъқуллаб, қирғиз ҳукуматини ҳам шундай позицияни тутишга чақирди. Айрим сиёсатчилар бундай баёнотлар Россия босими остида берилаётгани ҳақида маълум қилишди.
“Ата Журт” Россияни Қрим масаласи бўйича қўллаб-қувватлади
Байрам куни бўлишига қарамай Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Александр Крутько журналистлар учун матбуот анжумани уюштирди ва бу анжуманда Россиянинг Қрим масаласи бўйича позициясини қирғизистонликларга тушунтириб беришга ҳаракат қилди. Элчининг сўзларига кўра, Украина ҳукумати Қрим халқи хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлаб беришга қодир эмас ва бу минтақани Россияга қўшилиши халқаро ҳуқуқларга зид келмайди.
“Киев ҳукуматини Украинанинг барча минтақалари ҳам бирдек тан олгани йўқ. Қрим халқи ҳам ҳудди шундай позицияда турипти. Шунинг учун ҳам у ўз тақдирини мустақил хал этиш ҳуқуқига эга бўлди. Украина ўз ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга лаёқатсизлик қилди. Бундай ҳолатда Украина учун 1970 йилдаги халқаро ҳуқуқ меъёрларидан келиб чиққан ҳолда ўз халқига ўз тақдирларини мустақил хал этиш имконини бериши керак эди. Шунинг учун ҳам Қрим халқи Россиядан кўмак истади”, – деди элчи.
Элчининг сўзларига кўра, Россия Қрим масаласини хал этишда ўзининг МДҲдаги ҳамкорлари, жумладан, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ва сиёсий партиялар билан маслахатлашган.
“Қирғизистон ТИВ билан музокаралар ўтган шанба куни ва кеча бўлиб ўтди. Бундан ташқари, мен Қирғизистондаги айрим партия вакиллари билан учрашдим. Бу партиялар номини сирлигича қолдираман. Учрашув давомида Украинадаги инқирозий вазият муҳокама қилинди”, деб қўшимча қилди элчи.
Бундан ташқари элчи бу ходисалар Марказий Осиёдаги мустақил давлатлар учун таҳдид сифатида баҳоланишини инкор этди. У Россияда Совет Иттифоқини қайта тиклаш режаси йўқлигига ишончи комил эканлигини маълум қилди.
Россия элчиси матбуот анжумани ўтказишидан бир кун олдин Қирғизистон ТИВ Қрим референдуми тўғрисидаги хабарни оммага маълум қилди. ТИВ аннекция қилинган минтақадаги референдумни тан олмаслигини, аммо референдум натижаларини маъқуллаши тўғрисида хабар қилди.
ТИВ матбуот котиби Турдакун Сидиқов хабар мазмуни ҳақида, “16 март куни Қримда референдум бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, автоном республика аксар халқининг хоҳиш-иродаси маълум бўлди. Референдум натижалари қанчалик зиддиятли бўлмасин булар – обьектив ҳақиқат. Аммо, Қирғизистон республикаси аввалгидек собиқ ҳукуматни коррупцияга ботиши ва калта ўйлаши бугунги кундаги инқирозга ва инсонларни қурбон бўлишига олиб келди, деб ҳисоблайди”, – деди.
ТИВ баёноти билан бир вақтда пайшанба куни “Ата Журт” партияси ҳам ўз баёнотини тарқатди. Мазкур партия Қримни Россияга қўшилишини қўллаб-қувватлади ва қирғиз ҳукуматини ҳам шундай позицияда туришга чақирди.
Қримдаги вазият юзасидан тарқатилган мазкур хабарлар Қирғизистонда қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Бошида янги украин ҳукуматини қўллаб, кейинчалик эса Қримда бўлиб ўтган референдум натижаларини маъқуллаган Қирғизистон ўзи тутган позициясини ўзгартириши ҳам мухокама қилинди. Чунки 11 март куни Қирғизистон ТИВ собиқ президент Виктор Януковични танқид қилган ва янги ҳукуматни қўллаб хабар тарқатган эди.
Россия томонидан босим бўлдими?
Айрим манбаларга кўра, 13 март куни Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Георгий Карасин Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Бўлат Жунусовни ўз хузурига чақиртириб тарқатилган хабар бўйича ғазабланганлигини маълум қилган.
Жокорку Кенеш депутати Ўмурбек Абдураҳмоновнинг ҳисоблашича, Россия босими остида Қирғизистон Қрим бўйича позициясини ўзгартиришга мажбур бўлган.
“Эҳтимол тарқатилган хабар ортидан Россия ТИВ ва президентга босим ўтказган бўлиши мумкин. Шунинг учун бизникилар иккинчи хабарни тарқатишга мажбур бўлишган. Бу эса ташқи сиёсатда биз Россияга қарам эканлигимизни билдиради”, – деди депутат.
Абдураҳмоновнинг фикрича, Россия нафақат расмий ҳукумат, балки сиёсий партиялар қўлловига эришига ҳам уринмоқда. Россия элчиси Андрей Крутькони айрим сиёсий партиялар билан йиғилиш ўтказганини мисол тариқасида келтирган депутат, “Ата Журт” баёнотини мазкур музокаралар натижаси сифатида қабул қилишини маълум қилди.
Сиёсий таҳлилчи Бекбосун Бўрубашев эса Қирғизистон Қрим масаласи бўйича баёнотини ўз вақтида тарқатди деб ҳисоблайди.
“Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ўз вақтида тарқатилди. Чунки БМТ қабул қилган консепцияга мувофиқ ҳар бир халқ ўз тақдирини референдум орқали белгилаши мумкин. Элчихона ва партиялар ўртасидаги музокараларни жиддий қабул қилишга арзимайди. Чунки улар (Россия ҳукумати) бу партиялар эртага ҳокимият тепасига келиши мумкин бўлган шериклар эканлигини тушунишади. Шунинг учун бу ерда ҳеч қандай зиддият йўқ”,- деди сиёсий тахлилчи.
Қирғизистон Марказий Осиё давлатлари ичида Қрим масаласида ўзининг позициясини билдирган иккинчи давлат бўлди. Аввалроқ, Қозоғистон ҳукумати ҳам аннекция қилинган Қримдаги референдумни халқ иродаси сифатида баҳолаган, Украинанинг янги ҳукумати эса бу хабардан норози бўлган эди.
Dinni hayotdan ajratish asosiga qurilgan demokratiya va uning o’gay onasi Manfaatlarga asoslangan kapitalizm tuzumini tatbiq qiluvchi mustamlaka davlatlar va ulardagi partiyalarning bu bayonotlarini o’rgatilgan to’tini sayrashiga o’xshatish mumkin,
chunki to’ti faqat o’ziga o’rgatilgan narsani aytib sayraydi bu hokimlar va partiyalarni ahvoli ham bundan boshqa narsa emas,
ularning farqi faqat tana tuzilishida xolos.
Islomiy jamiyat hamda mo’min shahs bu ishlarga etiqodidan kelib chiqib tahlil berishi kerak.
Aslida esa ish bunday.
Manfaatlar ustidagi uch tulki bir o’ljasiga hamla qiladi va natija uchchalasiga ham zarar keltirmay manfaatlarini taminlashi kerak.
Har uchalasi ham eng yahshi yeri o’ziniki bo’lishini hohlaydi biroq buni imkoni yo’q.
Rossiya bu ishda ayiqcha siyosatini qo’llaydi.
Aqsh esa har doimgidek tinchlik tarafdori,
Evropa esa Rossiya turli sankciyalr e’lon qilish bilan tahdid qilaveradi.
Toki uchala tomon manfaatini ro’yobga chiqaruvchi bir figura vujudga kelgunicha.
Bu orada esa musulmonlarga nisbatan kurash yana maromida balki undan ortiqroq Rus tomonidan ochiqchasiga olib borilaveradi.
Musulmonlar o’zlari to’g’ri xulosa chiqarib o’zlarining Shariy burchlarini ado etishlari kerak