Миср олий маҳкамаси 24 март куни “Мусулмон биродарлар” жамоасининг аъзолари ва тарафдорларидан 529 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Уларнинг ичида Ҳусни Муборакдан сўнг тахтни эгаллаган ва ўтган йили ҳарбийлар тарафидан қулатилган собиқ Президент Муҳаммад Мурсий ҳам бор.
Ўлим жазосига ҳукм қилинган кишилар тартибсизликларни келтириб чиқариш, қотилликка ундаш, тинч фуқароларни ўлдириш ва давлат полиция идорасига ҳужум қилиб, полициячиларни ўлдиришда айбланмоқда.
Мурсий тахтдан қулатилгандан сўнг “Мусулмон биродарлар” жамоасининг аъзолари ва тарафдорлари 2013 йил 14 августда пойтахт Қоҳирада норозилик намойиш ўтказган эди. Ўшанда намойишчилар билан полициячилар ўртасида юзага келган тўқнашувда минглаган намойишчилар ўлдирилганлиги ахборот воситалари орқали бутун оламга тарқатилган эди. Ўлганлар ҳарбийларнинг ўқларидан ўлганлиги тасдиқланган бўлса ҳам ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео лавҳаларда барча жиноятларни давлат кучлари амалга оширганлиги кўриниб турган бўлса ҳам, олий маҳкама бу жиноятларда “Мусулмон биродарлар” жамоасининг аъзолари ва тарафдорларини айбдор деб топган.
Туркистон:
Мисрда кечаётган бу ҳодисалар бутун мусулмонларга, жумладан “Мусулмон биродарлар” жамоасига ҳам ҳақиқий ўзгариш ясаш қандай бўлишини кўрсатиб турипти. Яъни Исломни ҳаётга қайтариш учун ҳаракат қилиш қандай бўлишини, бу ёлланма режимлар билан қандай алоқада бўлиш лозимлигини, шунингдек, Ғарб ва унинг тобелари оғиз кўпиртириб сафсата сотаётган демократиянинг фасод эканини ҳам яққол кўрсатиб турипти.
Муҳаммад Мурсий Ғарбнинг талабларига рози бўлиб демократик бошқарувни қабул қилган эди. У Бағрикенглик ва мўътадил исломни кўрсатиб қўйиш учун шундай йўл тутди. Шунинг учун Миср конституцияси, суди, таълим системаси ва ахборот воситалари Ҳусни Муборак даврида қандай бўлса шундайлигича қолди.
Хуллас, қисқача айтганда “Мусулмон биродарлар” жамоаси ҳокимиятга келди-ю, бироқ Мисрда ҳолат аввалги ҳолича қолаверди. Чунки жумҳурий низом ўша-ўша ўз ҳолича қолди, конституция ўша илмонийлигича қолди, Ғарб берадиган қарзларга қарам риболик иқтисод ҳам ўша-ўша ўзгаришсиз сақланиб қолаверди, Ғарб ҳукмронлиги ўзгаришсиз эски ҳолича давом этди, Америка ҳарбий базалари ўша эски ҳолича тураверди, халқаро алоқалар эски ҳолича давом этди, Исроил билан тузилган сиёсий ва иқтисодий келишувлар, яҳудга табиий газ етказиб бериш эски ҳолича давом этди… Хўш, нима ўзгарди? Ҳеч нарса ўзгармади… Чунки ҳокимиятга Ислом эмас, исломчилар келган эди!!
Мусулмонлар шуни яхши англамоқлари лозимки, ҳақиқий ўзгариш ясаш Исломий ҳукмларни босқисма-босқич, аста секинлик билан йиллар давомида битта-битталаб киритиб бориш билан бўлмайди. Ҳақиқий ўзгартиришга бел боғлаганлар мавжуд тузумлар билан диалогга киришмайди, улар билан савдолашмайди, уларнинг «йиртиғи»ни «ямаб» ўтирмайди, аксинча улар билан бўладиган алоқаси тубдан ўзгартириш, яъни бу низомларни таг-томири билан қўпориб ташлаш бўлади.
Ҳақиқий ўзгариш Муҳаммад Мурсий сайланишида бўлганидек сиёсий шерикчилик билан бўлмайди, аксинча Ислом низомини бутунича татбиқ этадиган битта Халифани вужудга келтириш билан бўлади. Бу Халифани Умматнинг бутун оммаси қўллаб-қувватлайди, мухлис мусулмон армия эса Исломни ҳеч бир айлантириб ўтирмай тўлиқ татбиқ этиши учун унга ёрдам қўлини чўзади ва унга садоқат кўрсатади.
Allohni qazosidan qochib qutilib bulmaydi.Sizlar shundan qurqan edilaring agar qurqmay Shariyat Halifalik deganlaringda,bu kunga tushganlaringda ham Allohni oldida yzlaring OQ bular edi.Bizga demokratiya boshqaruvi kerak,Shariyat emas dedilaring,Allohni huzurida nima deysizlar endi Birodarlar !!! ?