Нигерия шимолидаги Қано шахрида 30 июл куни бир қатор портлашлар юз берди. «Боко ҳарам» ташкилоти уюштирган бу амалиётда 15 киши қурбон бўлганлигини хабар қилади Рейтер агентлиги ҳуқуққўрғов органлари вакилининг сўзларидан.
Агентликка кўра, якшанба куни «Боко ҳарам» жангарилари Чад кўли қирғоғидаги Бага қишлоғида автоматик қуроллардан тинч аҳолини ўққа тутиб, 20 кишини ўлдиришган.
Нигерия президенти Гудлак Джонатан 14 май куни мамлакатнинг Борно, Йобе ва Адамава штатларида фавқулотда ҳолат эълон қилган. У ерга Чад кўли атрофидаги ҳудудларни жангарилардан озод қилиш учун қўшин сафарбар қилинган.
Номи «Ғарбий таълимот – ҳаром» деган маънони англатадиган «Боко ҳарам» Нигерия шимолида Шариат нормаларини ўрнатишликни талаб қилаётган ташкилот, деб аниқлик киргизади агентлик. Бу фундаментал ташкилот жангарилари бир неча йилдирки, ҳукуматга қарши уруш олиб боради. Одатича, улар нишонга армия ва полицияга алоқаси бор обектларни олади.