Башар Асад режимига қарши тинч ва кучли даъват бу режим томонидан қилинган қўпол ва шафқатсиз қарши муносабатга учраганига тўлиқ уч йил бўлди. Ҳозир эса Британия ҳукумати Башар режимига қарши чиқаётган ана шу кишиларни жиноятчига чиқара бошлади. Хўш, бирон нарса ўзгардими? Улар (Ғарбдагилар) Башарни қўллаб-қувватлай бошлашдими?
Аслида олам давлатларининг, жумладан Британиянинг ҳам позицияси ўзгаргани йўқ. Чунки улар бошиданоқ Башарни тезроқ четлатиш учун ҳеч нарса қилишгани йўқ. Масалан Хиллари Клинтон ва Уильям Хейгга ўхшаганлар ўз танқидларида эҳтиёткор йўл тутишди. Чунки улар Башарни бошиданоқ ислоҳотчи деб аташди ва шунга биноан унга «ислоҳот» учун кетма-кет муҳлатларни беришди. Унинг жирканч жиноятлари янада авж олган пайтда эса улар фақат унинг ҳокимиятдан кетиши кераклигини таклиф қилишди. Ана шундан кейин Ахзар Иброҳимийнинг ва Кофе Ананнинг вазифаси ўзгарди ва ҳаммаси Башарнинг кимёвий қуролларни ишга солиши қаршисида деярли чурқ этишмади.
Ҳақиқатда бу давлатлар биринчи жаҳон уруши давридаги Сайкс-Пико келишувидан бери ўзларининг нуфузи остида бўлиб келган бу минтақа устидан ҳукмронликларини йўқотиб қўйишдан қўрқмоқда. Зеро бу минтақа Ироққа, Туркияга ва сионистлар босиб олган Фаластинга яқинлиги учун муҳим стратегик аҳамиятга эга.
Бу мустамлакачилар ана шу вақт давомида ўзларининг малайлари Башар ўрнига бўладиган, Башар уларнинг манфаатларини кафолатлагандек уларнинг манфаатларини кафолатлайдиган ва одамлар ишончига кириб оладиган бир малай оппозицияни қидириб келишди. Шунга қарамай уларнинг Женева, Қатар ва бошқа жойлардаги, ана шу сифатлар тўлиқ топиладиган оппозицияни тузиш борасидаги шунча режалари ва тил бириктирувлари барбод бўлди.
Башар режими амалга оширган оммавий қирғинга нисбатан Ғарб эгаллаган бу позиция Суриядаги мусулмонларнинг Ёлғиз Аллоҳгагина таваккул қилишлари вожиблигини англатадиган бўлди. Шунинг учун бу мусулмонлар Ғарб билан боғланган ҳар қандай сиёсатчига ва уларнинг сиёсий хатти-ҳаракатларига тамоман шубҳа билан қарайдиган бўлиб қолдилар. Балки биринчи кунларданоқ мусулмонлар ўз намойишларида исломий шиорларни кўтариб чиқадиган бўлдилар. Уларнинг жанговар отрядлари ҳам ўзларига исломий исмларни ном қилиб олишди. Ҳатто мусулмонларнинг келажакка, Сурияга оид эълон қилинган мақсадлари ҳам очиқ исломий бўлди.
Шунга қарамай Башарга қарши чиқаётганларни кейинги пайтларда «экстремистлар» ва «исломчилар» деб атай бошлашди. Уларнинг хатолари ўта кўпиртириб кўрсата бошланди. Ваҳоланки бу хатолар режим жиноятлари олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Шунинг учун ҳозир Британияда Сурияга у ердаги одамларга ёрдам кўрсатиш мақсадида сафар қилган мусулмонларни «терроризм» деган шубҳа билан қамоққа ола бошлашди. Ва ҳатто исломий хайрия ташкилотлари устида ҳам бу ташкилотлар Сурияга эҳсон-садақаларни юборганлиги сабабли терговлар бошланди.
Исломни бу тарзда жиноятчига чиқариш ва оппозицияга бўлган бу ҳужум қуйидаги икки маънони англатади: Суриядаги мусулмонлардан Ғарб манфаатларига бош эгишни талаб қилиш, акс ҳолда Башар бошқаруви остида бахтсиз бўлиб қолаверишлари билан қўрқитиш… Британиядаги мусулмонлардан эса Суриядаги Исломий Уммат ҳақида қайғуришдан кўра кўпроқ Британиянинг ташқи сиёсий манфаатлари ҳақида қайғуришларини талаб қилиш.
Исломдаги эй азиз биродарлар ва опа-сингиллар! Диаспорамиз Суриядаги мусулмонларни қўллаб-қувватлашда тўғри позицияни эгаллаши вожиб!
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло дейди:
«(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»
[Оли Имрон 110]
1 – Бизнинг мана шу «энг яхши уммат»нинг бир ажралмас қисми эканлигимиз Аллоҳ бизни икром қилганини ва зиммамизга Суриядаги биродарларимиз ва опа-сингилларимизга бўлаётган нарсалар борасида қайғуришимизни фарз қилганини англатади. Шунинг учун биз уларни дуоларимиз, садақа-эҳсонларимиз ва овозларимиз орқали доим қўллаб-қувватлашимиз вожиб. Чунки Росулуллоҳ A бундай дедилар:
«المُسْلِمُ أَخُو المُسْلِمِ، لَا يَخُونُهُ وَلَا يَكْذِبُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга хиёнат қилмайди, уни ёлғон билан алдамайди ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди». Бу ҳадисни Термизий чиқарди.
Шунинг учун бирлашган қиролликдаги – Суриядаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаганлари учун жазоланаётган – ана шу оилаларни ёрдамсиз ташлаб қўйишимиз асло жоиз эмас. Улар якка шахслар бўладими ёки хайрия ташкилотларими, бунинг фарқи йўқ. Диаспорадаги баъзи одамлар Британиядаги мусулмонларнинг Сурияга бориши ҳикматдан эмас, яхшиси уларга бошқача йўллар билан ёрдам кўрсатишдир, деб ҳисоблаётган бўлса-да лекин исломий ундов билан Сурияга бораётган ана шу мусулмонларга «жиноятчи» ёки «террорчи» деган тамғани ёпиштириб қоралашимиз асло жоиз эмас.
Чунки уларга ҳам худди ниқоб тақаётган муслима аёлларга ёки оммавий акцияларда бир-бирларига аралаш-қуралаш бўлмай алоҳида ўтирадиган муслим эркак ва аёлларга «экстремистка ва экстремист» деган тамға ёпиштирилаётгандек «экстремист»деган тамға ёпиштирилмоқда. Буларнинг барчаси ман қилиш сиёсатининг бир қисмидир. Бу сиёсатдан мақсад динимизга миллий давлатларнинг илмоний эътиқодларини, либерал қийматларини ва капиталистик тушунчаларини зўравонлик билан мажбурлаб киритишдир.
2 – Амри маъруф ва наҳий мункар ўзимиз ҳақ деб эътиқод қилаётган нарсамизни очиқ, баралла айтишимизни, унинг зиддини ҳам ноҳақ деб баралла айтишимизни англатади. Ҳатто биз айтаётган нарсалар ички ишлар ва ташқи ишлар вазирликларига ёқмаса ҳам, бу икки вазирлик овозимизни бўғиб ҳақ сўзни айтишимизга йўл қўймасликка уриниб бизга қарши ёлғон, туҳматларни ишлатиб бизга «террорчи» деган тамғани ёпиштирса ҳам биз ҳақни ҳақ, деб, ноҳақни ноҳақ, деб баралла айтишимиз керак. Амр маъруф ва наҳий мункар шудир.
Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» [Аҳзоб 70-71]
Шунинг учун биз сиёсатчилардан бундай деб сўрашимиз лозим: Ислом ва мусулмонларни жиноятчига чиқаришдан нима фойда? Ҳар қандай жиддий ҳукумат Британиядаги одамларга ҳеч қандай азият етказмаган одамларни қувғин қилишда ўз кучини сарфлайдими ёки бунинг ўрнига ўғрилар ва зўрловчиларни ҳибсга оладими? Жиддий ҳукумат деб Башар қурбонларига садақа-эҳсонларни етказиб бераётган исломий хайрия ташкилотларини қувғин қиладиган ҳукуматни айтиладими ёки бунинг ўрнига олам иқтисодини деярли вайрон қилган молиявий коррупциядан оламни тозалайдиган ҳукуматни айтиладими?
Биз минтақага аралашаётган йирик давлатларнинг ҳозирги регионал ўйинларига, айниқса уларнинг Женева конференциясида иштирок этадиган оппозицияни тузишга оид ҳаракатларига қарши туришимиз ва бундай ўйин, ҳаракатларни фош қилиб очиб ташлашимиз лозим. Чунки бу минтақада структуравий муаммоларни пайдо қилган ана шу кимсалар бу муаммоларни ҳал қилишга лойиқ эмас.
Бунга қўшимча ўлароқ биз Суриядаги мусулмонларнинг ҳозирги зулмни исломий низомга ўзгартириш тўғрисидаги истак-рағбатларини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлашимиз вожиб. Бу эса «бундай исломий низом Башар эрк бериб қўйган тоифачилик деган ёмонликни янада кучайтириб юборади ёки озчилик миллатларни таъқиб қилади», деган бўҳтон иддиоларга қарши туриш билан бўлади. Ваҳоланки аслида исломий низом – яъни Халифалик – узоқ асрлар давомида минтақадаги барча одамларни бирлаштириб келган ягона низомдир. Бу низом тугатилганидан кейин Сайкс-Пико ва Бальфур томонидан одамларни бўлиб, парчалаб ташланди. Бунга йирик давлатлар ишлаб чиққан бошқа регионал режалар ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Исломий низом соясида эса ана шу насроний ва яҳудий диаспоралар ҳимоя қилинди, шунинг учун улар Шом юртида доим мавжуд бўлиб келди.
3 – Буларнинг барчасидан ҳам энг муҳими Аллоҳгагина ишонишимиз ва Унинг Ўзигагина таваккул қилишимиздир, доимо Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу қавлини ёдда тутишимиздир:
«Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Имон келтирган зотлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!»
[Оли Имрон 160]
Ҳизб ут-Таҳрир 13 жумодул-аввал 1435ҳ
Британия 14 март 2014м
Албатта Аллоҳнинг нури бутун ер юзига ёйилажак
bu kofirlar ming hiyla qilmasin endi kech ummat musulmonlar uyg’ondi endi bu badbah demokratlarni makriga aldanmaydilar insha alloh