Рухсатсиз хорижга чиққан Ўзбекистон амалдорлари жиноий жавобгарликка тортилади

543
0

28-Anti-Balaka-AFP-Getty

Ўзбекистонда айрим давлат амалдорлари эндиликда хорижга фақат мамлакат Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент девонининг тегишли хизматларидан махсус рухсатнома олганидан кейингина чиқа оладилар.Чет элга махсус рухсатнома билангина чиқа оладиган амалдорлар рўйхати президенти Ислом Каримовнинг “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғриси”даги қарори билан тасдиқланган.

Қарорга мувофиқ, эндиликда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, вазирлар, Олий Мажлис Сенати раиси ва Қонун чиқариш палатаси спикери, мамлакат Омбудсмани, Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари, МХХ раиси, Бош прокурор, Марказий сайлов комиссияси раиси, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари, Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори, вилоят ҳокимлари ва Тошкент шаҳри ҳокими – жами 25 та мансабни эгаллаб турган амалдорлар четга чиқиш учун шахсан Ўзбекистон президентидан изн олишлари зарур.

Буларга қўшимча, Конституциявий суд ҳакамлари, Ўзбекистондаги умумий юрисдикция ва хўжалик судлари судьялари, ИИВ, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасига дохил олий таълим муассасалари раҳбарлари (ректорлари) ва ўринбосарлари (проректорлари), шунингдек, Ташқи ишлар ваўирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий ва тузилмавий бўлинмаларининг масъул ходимлари эса халқаро ва минтақавий ташкилотлар (БМТ, ШҲТ, МДҲ ва ш.к.) томонидан ўтказилаётган расмий тадбирларда иштирок этиш учун ўз командировкаларини Президент девонининг тегишли хизматлари билан мувофиқлаштиришлари лозим бўлади.

5 март куни имзоланган бу ҳужжат мансабдор шахсларнинг чет мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлаш ва давлат сирларини сақлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонунида давлат сири ёки ҳарбий сир бўлган маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ўзларининг ёзма розиликлари асосида чекланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Қарорда Адлия вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ноқонуний равишда хорижга чиққанлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилган.

Туркистон:

Президенти Каримов сал кам 25 йилдан буён Ўзбекистон халқини ўз ноғарасига ўйнатиш учун кўнглига келган ишни амалга ошириб келмоқда. Авваллари оддий халқ, инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзолари, талаба ва коммунал тўловлардан қарздор бўлганлар учун хорижга чиқишга чекловлар жорий этилган бўлса, эндиликда навбат кўп йиллардан бери Каримовга содиқ хизмат қилиб келаётган амалдорларга етиб келди.

Ўзбекистонда “давлат сири ва давлат хавфсизлиги”ни таъминлаш баҳонаси билан жорий этилган бу янги қарор ҳам аввалгиларига ўхшаш фақатгина Каримов хавфсизлигини ўйлаб чиқилган навбатдаги қонунлардан бири холос.

Мусулмон оламида содир бўлаётган ходисалар ва айниқса Украинада бўлиб ўтган навбатдаги инқилобдан сўнг Ислом Каримов чинакамига таҳликага тушиб қолган кўринади. Шундоқ ҳам Ўзбекистондаги барча фуқароларни қаттиқ назорат остида ушлаб келаётган мустабид Каримов янада кўпроқ ўз қобиғига ўралиб олишга ҳаракат қилмоқда. У ҳатто ўзига садоқат билан хизмат қилиб келаётган амалдорлардан ҳам хавфсирай бошлади.

Бу баттол Каримов ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун ҳар қандай тубанлик ва қотилликларга ҳам тайёр. 2005 йил 13 май қирғини бунга яққол мисол бўла олади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here