Қирол Абдуллоҳ АҚШдан ёрдам сўради

558
0

1262-390x290

Иордания қироли Абдуллоҳ бир нечта араб ўлкалари орасида юзага келган дипломатик келишмовчиликни ҳал қилишда воситачалик қилиш нияти борлигини билдирар экан, бу борада АҚШдан ёрдам сўради.

Дипломатик манбалардан олинган хабарларга кўра, қирол Абдуллоҳ жума куни Иорданиянинг жанубида жойлашган Ақаба шаҳрида АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашган. Учрашув мобайнида қирол Абдуллоҳ Саудия, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирлигининг элчиларини Қатардан олиб чиқилишига сабаб бўлган дипломатик инқирозни ҳал қилиш учун АҚШдан ёрдам сўраган.

Қирол Абдуллоҳнинг араб давлатлари ўртасида юзага келган келишмовчиликни ҳал қилишда Иордания давлатининг воситачи бўлишини истаётганлигини билдирган дипломатик манбаларга кўра, қирол Абдуллоҳ АҚШдан ўзининг бу ролини дастаклашни талаб қилган. Шунингдек бу манбалар Керри ва қирол Абдуллоҳнинг Ақаба шаҳрида Қатар, Саудия, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирлигининг элчилари билан бир жойга тўпланганлиги, аммо учрашувда бир келишимга эришилмаганлигини ҳам маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Кўрфаздаги дипломатик инқирозни ҳал қилиш учун куч сарфлаётганини қайд этган манбаларга кўра, Саудия ҳукумати “Ораларидаги муаммога аралашмаслик” борасида Иорданияни огоҳлантирган.

Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги ва Баҳрайн давлатлари муштарак баёнот бериб, Қатардаги элчиларини чиқариб олишга қарор қилганлигини маълум қилган эди. Уларга кўра бу иш Саудия пойтахти Риёдда ташкил қилинган “Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши” йиғилишида қабул қилинган қарорларга мувофиқ амалга оширилган. Қатар эса бу қарордан ҳайрон ва маҳзун эканлигини билдириб, юқорида айтиб ўтилган давлатлардан элчиларини олиб чиқмаслигини билдирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here