Уламолар пайғамбарларнинг меъросхўрларидир!

533
0

01 (1)بسم الله الرحمن الرحيم

Маломатчининг маломатидан қўрқмай, қўлларида чўғни ушлаб тургандек динни ушлаб келаётганларга Тубо жаннати бўлсин Омин

Қрим хавфсизлик хизматининг янги сайланган бошлиғи Петр Зима матбуот ходимлари саволларига жавоб берар экан, албатта Ҳизб ут-Таҳрир билан курашишини айтди. Ўз навбатида Қримнинг Ҳизб ут-Таҳрир матбуот бўлими томонидан, Ҳизбнинг тариқатида, табиати ва табанний қилган фикрларида ҳам, улар уни таҳқирлашларига асос бўлиши мумкин бўлган бирор моддий ҳаракат топилмайди, деган мазмунда баёнот берилди. Бу моддий ишлар уларнинг ўзлари томонидан уюштирилиб, халқни Ҳизбга қарши  қўйиш мақсадида кўзланган провокацион уринишлар бўлиши мумкин. Бу Россиянинг охирги йилларда мусулмонларга қарши юритаётган қўпол сиёсатида очиқ кўриниб қолди.

398920Бунга қарши Қрим муфтийси ҳожи Эмирали Аблаев хавфсизлик хизмати ва бошқа босқинчи кучларга қарата бундай деди: «Ҳизб ут-Таҳрир ва бошқа тариқат бўйлаб ҳаракатланаётган ҳар қандай исломий ҳаракат вакиллари бизнинг фарзандларимиз, уларга ҳар хил бўҳтон тошларини отманглар, биз бир миллат (Ислом) вакилларимиз, ички низоларимизни ўзимиз ечиб оламиз».

Аллоҳ бу каби биродарларимизни ва уларнинг имонларини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин. Ҳозирда устимизда турган босқинчи золим кучларга қарши Умматга ўрнак бўладиган ҳолатимиз билан тоза чиқиб боришимизни, Халифалик давлати сояси остида ҳам шу биродаримиз каби бошлиқларимиз Умматни ҳаққа етакловчи амирларимиздан бўлиб қолишларини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Биродаримиз Эмирали Абдуллаев, «ички ишимизни ўзимиз ҳал қилиб оламиз» деган сўзлари, шаръий ҳукмдан келиб чиқиб, нафақат исломий ҳаракат вакилларини, балки ичимиздаги фосиқларни, ҳатто хоинларимизни ҳам жазолашни куфрга ташлаб бериш ҳаромлигидан олинган. Мана шу ҳукмни маҳкам ушлашлик мусулмонларнинг бирдамлигини ва шаръий ҳукмнинг куфр ҳукмларидан устуворлигини таъминлайди. Россия таъсири остидаги юртлардаги барча мусулмонларга етакчилик омонатини ўз зиммасига олиб, маълум лавозимларни эгаллаб келаётган мусулмонларга юқоридаги муфтий биродаримизнинг позицияси ўрнак бўлиши лозим.

Шу билан бирга Қирғизистон уламолари ва диний арбобларининг президентнинг сиёсатига қарши тура олганларини ҳам айтиб ўтиш лозим. Президент Атамбаев исломий қадриятларни таҳқирловчи бир неча сўзлар билан диний элитани нотўғри томонга йўналтирмоқчи бўлди. У аёлларимизнинг ҳижобини ва эркакларимизнинг соқолларини масхара қилиб, таҳқирлади. Баъзи бир демократ диндорларнинг соқолларини қирдириб юборишганини ҳисобга олмасак, деярли барча диний арбоблар шаръий ҳукмни тўғри баён қилишиб, президентнинг ана шу йўналишини қўллаганлари йўқ. Масалан Чубак ҳожи муфтий бўлиб турган пайтда унинг юқоридаги Қрим муфтийси позицияси каби позицияда тургани, исломий жамоаларга куфр нисбатини бермагани, ҳукуматга тилёғламалик қилмаганлиги ҳақида халқ орасида ҳалигача гап-сўзлар юради.

Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий ҳаракатдир. Шунинг учун унинг шаръий ҳукмдан қилчалик четлаши асло мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб биз уламоларимизнинг дунё ва охиратдаги обрўларини ҳимоя қилиш мақсадида, уларни қуйидагилардан огоҳлантириб ўтмоқчимиз:

Дунё иккига бўлинди: Ислом ва куфр. Ислом аниқдир, куфр эса ўз ичидан яна бир неча бўлакларга бўлиниб бормоқда. Куфрнинг ҳар бир бўлаги куфрдир. Ҳатто у инсониятга «фаровонлик»ни ваъда қилаётган бўлса ҳам. Ҳатто куфр исломий қадриятларимизни «муҳофаза қилиш» ёки «шакллантириб бериш» деган даъво асосида «тиклаётган» бўлса ҳам. Эслатиб ўтамизки, куфр асосида Исломни тиклашга уринишнинг ўзи куфрдир.

Юзаки қараганда Ислом ҳам бир неча бўлакларга бўлинганга ўхшайди. Лекин ундай эмас. Ислом Пайғамбаримиз A олиб келган диндир. Унда ўзини соф ҳолда сақлаш қуввати мавжуд. Юқоридаги муфтий биродаримиз айтганларидек, Ислом билан мусулмонларни ўз ҳолига қўйишса бас, У ўзи ҳақидаги нотўғри тушунчаларни тозалаб олади. Ислом ҳаётдан четлатилганида ҳам унда ўзини ҳаётга қайтаришнинг шаръий ҳукмлардан олинган тариқати мавжуд.

Куфр олами сиз уламо ва ҳокимларимизни ўз томонига тортишга қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Улар сизларни арзимаган дунё матолари билан алдаш ёки қаттиқ пўписа қилиш билан ўз йўлларига солишмоқчи. Сабр қилсангиз Аллоҳ ва Унинг Росули Aга энг яқин инсонларга айланасизлар Инша Аллоҳ. Зеро Саъд ибн Убу Ваққос G бундай ривоят қилган: «Мен ё Росулуллоҳ, энг кўп синовга учрайдиган инсонлар кимлар, деб сўрадим, ул зот бундай дедилар:

«الْأَنْبِيَاءُ، ثُمَّ الْأَمْثَلُ، فَالْأَمْثَلُ، فَيُبْتَلَى الرَّجُلُ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ…»

«Анбиёлар, кейин уларга ўхшаганлар. Кейин яна уларга ўхшаганлар. Зеро, киши динига қараб, синовга учрайди» (Имом Термизий ривояти).

Тоғутларга келсак, улар Макка мушриклари ҳоли нима кечганини эслаб кўришсин, чунки уларнинг йўлига эргашиш шармандалик ва хорликдан ўзга нарсага олиб бормайди.

«Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солган сўнг тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бор ва улар учун ўт азоби бор»                                                    [Буруж 10]

Маломатчининг маломатидан қўрқмай, қўлларида чўғни ушлаб тургандек динни ушлаб келаётганларга Тубо жаннати бўлсин Омин.

Абдурраззоқ                                                                                               9 март 2014 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here