Керри Лавровга дипломатик талаб қўйди

482
1

images (1) АҚШ дават котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлиб ўтган телефон сўзлашувида, агар Россия Қрим ва Украинанинг бошқа ҳудудларида ҳарбий иштирокини кенгайтирадиган бўлса, Украина инқирозини ҳал этиш учун барча дипломатик йўллар ёпилиши мумкинлигидан ўз ҳамкасбини огоҳлантирди.

 Керрининг сўзларига кўра, Россиянинг Қримни “қўшиб олиш” бўйича ташлайдиган бундан кейинги қадамлари дипломатик музокаралар учун ҳеч қандай жой қолдирмайди. Шунингдек Керри Москвани “оғир-босиқ бўлишга” чақирди. Мазкур суҳбат тўғрисида хабар тарқатган Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтида, Ташқи ишлар вазирлари “Украина инқирозини ҳал этиш мақсадида бундан буён ҳам тиғиз алоқаларни давом эттиришга келишиб олганлари” айтилади. Суҳбатнинг бошқа тафсилотлари очиқланмади.

 Шунингдек шанба куни АҚШ президенти Барак Обаманинг Литва президенти Далей Грибаускайте, Латвия президенти Андрис Берзиньшей ва Эстония раҳбари Тоомас Хендрик Ильвеслар билан телефон орқали сўзлашуви бўлиб ўтган. Тўрттомонлама суҳбат давомида Барак Обама Болтиқбўйи давлатларини АҚШ ҳукумати НАТО доирасидаги келишувга содиқ қолишини ҳамда Болтиқбўйи мамлакатларида хавфсизликни таъминлаш ва демократияни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

 Шу билан бирга, АҚШ президенти Обама Буюк Британия бош вазири Девид Камерон, Франция президенти Франсуа Олланд ва Италия Бош вазири Маттео Ренцилар билан Украинадаги вазиятни алоҳида-алоҳида мухокама қилди. Суҳбатлар давомида томонлар Қрим мақомини белгилаш бўйича 16 март куни бўлиб ўтадиган референдумни конституцияга зид эканлигида ҳамфикр эканликлари белгилаб олишди ҳамда Россияни ўз ҳарбийларини базага қайтаришга, Қримга халқаро кузатувчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини киришига рухсат беришга, Москва ва Киев ўртасида музокараларни бошланишига ёрдам берувчи алоқа гуруҳини ташкил этишга чақиришди.

 7 март жума оқшомида Россия презиленти Владимир Путин ва Барак Обама ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Обама Путинга Украина инқирозини ҳал этиш бўйича бир нечта мулохазаларни айтиб ўтди. Бу мулохазалар қаторида халқаро уюшмалар ҳамкорлигида тўғридан-тўғри музокараларни бошлашлик таклифи ҳам бор эди.

 Ўз навбатида РАДА томонидан Украина бош вазири этиб тайинланган Арсений Яценюк Украинадаги вазиятни изга солиш учун келаси ҳафтада АҚШга ташриф буюриши ҳақида маълум қилди.

 “Кейинги чоршанбада вазиятни изга солиш бўйича бизнинг иккитомонлама ва кўптомонлама муносабатларимизни тартибга солишда олий даражада учрашув ўтказишлик учун Қўшма шататларга боришга тайёргарлик кўрмоқдаман”,- деди Яценюк якшанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида.

Туркистон:

Россия боши берк кўчага кириб бормоқда.

5 март куни ўтказилган ЕАЭС шартномасига аъзо давлатларнинг навбатдаги шошилинч йиғини бўлиб ўтди. Путин Крим масаласидаги тутган ўрни бўйича, хатто ташкилотдаги хамкасабалари Назарбаев ва Лукашенколарнинг тўла қўлловларига эга бўла олмади. Демак улар хам дунёдаги бошқа давлатлар сингари, Россиянинг манфаатлари учун АҚШнинг босимларига туриб беришни исташмайди.

Россия ўзининг халқаро системадаги мавқеъйига тўғри бахо бера олмаган кўринади. Уни охирги йилларда, Англия, Франция сингари халқаро системанинг мувозанати бузулмаслиги учун АҚШга сунъий рақиб сифатида ушлаб келишади. Россия аллақачон АҚШга рақиблик қила олиш салобатини йўқатиб бутган. У ишлаб чиқаришдаги потенциалларини деярли йўқотиб, бюджетини нефт ва газни хом ашё сифатида сотишдан тушаётган даромад асосига қуради. Путин сиёсий кўрлигидан, уни сунъий обруйлантиришаётганларини тушунолмай қолди. АҚШ эса, Россиянинг зиддига Европа билан Украина масаласида манфаатларини бир сафга қўйиб, Россияга қарши тил бириктира бошлади. АҚШга қарши, Европасиз Россия хеч ким эмас.    

1 COMMENT

  1. G`arb davlatlarining bir biri bilan urishgani yahshi ammo bu urishlar muslimon o`lkalarda bo`layotgani alamlantirmoqda. Alloh bizlarga nusratni bermasa yurtlarimiz kufir davlatlarini o`zaro jang maydonlariga aylanib boraveradi. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here