Яҳуд вужуди газга бой Мисрга газ сотишни кенгайтирмоқчи

1285
0

Яҳуд вужуди газга бой Мисрга газ сотишни кенгайтирмоқчи

(Исроил) вазирлар кенгаши табиий газ экспортини ошириш мақсадида (Исроил)дан Мисрга узанган табиий газ қувурларини кенгайтириш таклифини маъқуллади. Бу ҳақида (Исроил) Энергетика вазирлиги томонидан берилган баёнотда маълум қилинди. Баёнотда айтилишича, тахминан 65 километр узунликдаги янги қувур яҳуд бюджетига катта тушум келтиради. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, мазкур таклиф Мисрга қарата йиллик 6 миллиард куб метр газ етказиб бериш қувватига эга янги қувур ётқизилишини кўзда тутади ва бу қувур (Исроил)дан Мисрга табиий газ экспорт қилиш учун инфратузилма вазифасини ўтайди.

Энергетика вазири Исраэль Кацнинг таъкидлашича, ушбу қарор (Исроил) ва Миср ўртасида табиий газ соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги иқтисодиётни мустаҳкамлаш ҳамда (Исроил) фуқароларининг фаровонлигини ва минтақавий барқарорликни оширишда муҳим рол ўйнайди.

Изоҳ: Миср давлати жуда кўп ер ости бойликларига, шу жумладан улкан табиий газ захирасига эга давлатдир. Ўтган йилнинг охирларида Мисрнинг нефт ва минерал ресурслар вазири Ториқ ал-Молла энергия қўмитасининг йиғилишида янги кашфиёт саналмиш “Narges-1X”даги газ заҳираси юзасидан баёнот берган эди. Молланинг билдиришича, Narges-1X газ заҳираси, 2015-йилда Италиянинг “Eni” компанияси Миср қирғоқлари яқинидаги Зоҳр ҳудудида топган газ захирасидан кейинги энг муҳим кашфиётдир. Тахминларга кўра унда 3,5 триллион куб фут газ захираси мавжуд.

Лекин шундай бўлишига қарамай, Миср ўз бойликларини ўзи хоҳлагандай тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмас. Шунинг учун ўзининг қўлидаги беминнат газдан фойдаланиш ўрнига, яҳуд вужудидан қиммат нархга газ сотиб олади.

Миср давлати ўз еридан қазиб олинган нефть ва табиий газни яхудларга ўта арзон нарҳда топширишга мажбур. Чунки 1979 йилда Америка ҳомийлигида Миср президенти Анвар Садат билан яҳуд вужуди бошлиғи Менахем Бегин ўртасида имзоланган Кэмп-Дэвид шартномаси шуни тақозо қилади. Яъни шартноманинг асосий бандларидан бирига кўра, Миср давлати яҳуд вужудини арзон нархда нефть ва газ билан таъминлаши шарт. Мана шундай шармандали шартномалар сабабли Миср ўз газини ҳатто таннархидан ҳам паст баҳода яҳуд вужудига топшириб, яна қайта ундан қиммат нархда газ сотиб олишга мажбурдир.

Бундан ташқари ер ости бойликларини излаб топиш ва қазиб чиқариш хорижий ширкатларга топширилади. Чунки нефт қидириш ва қазиб чиқариш билан шуғулланадиган барча ширкатлар Ғарбга оиддир. Қазиб олинган ва хом ашё сифатида сотилган нефтдан энг кўп фойдани ана ўша ширкатлар олишади. Нефт чиққан юртлар учун эса, қолган-қутгани қолади холос. Лекин қазиб олинган нефтнинг кўплиги сабабли даромад жуда кўпга ўхшаб кўринади.

Ислом Уммати бошқа умматлар орасида ўзининг ҳақиқий ўрнини эгалламас экан, улкан ер ости ва усти бойликларига эга бўлишига қарамай, бошқаларнинг дастурхонидан қолган ушоқларни териб еб юраверади. Ислом Умматининг ҳақиқий ўрнини эгаллаши эса, мавжуд режимларни қулатиб, униинг ўрнига битта халифа ҳукмронлиги остидаги битта давлатда бирлаштириш билангина амалга ошади. Бугунги жаҳолат, фақирлик, ишсизлик, қолоқлик ва бошқаларга қарамликдан чиқишнинг ягона йўли мана шудир, бундан бошқа йўл йўқ.

Ана ўшанда Росулуллоҳ ﷺнинг

الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ

“Имом қалқондир унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, деган сўзлари ўз тасдиғини топади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here