Россия Американи Киевдаги майдонда содир этилган жиноятлар устида, хусусан снайперчилар масаласида текширувлар олиб боришга чақирмоқда. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 8 март куни эълон қилди.
Лавров Тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Аслов билан учрашувидан сўнг ўтказган матбуот анжуманида бу борада текширув олиб бориш зарурлигини таъкидлар экан, снайперчилар ҳақидаги маълумотларни яшириш мумкин эмаслигини урғулади.
Россия бор кучи билан ҳаракат олиб бораётганини ишора қилган бош вазир Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Снайперчилар масаласини ҳал қилиши лозимлигини таъкидлади.
“Украина муваққат ҳукумати деб номланган нарса мустақил эмас, ҳокимиятни босиб олган экстримистларга боғлиқдир. Ғарб давлатлари улар кимлигини яхши билади, бироқ сиёсий сабабларга кўра воқеани яширишга ҳаракат қилмоқда”, деди бош вазир сўзи давомида.
Бошқа бир тарафдан Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри билан яна телефон орқали боғланиб Украинадаги вазиятни янгидан муҳокама қилди.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига кўра, Россия тарафнинг ташаббуси билан ташкил қилинган икки вазир ўртасидаги муҳокама Украина ва Қирим масаларига қаратилган. Икки тараф ҳам Украина инқирозини тартибга солиш масаласида доимо боғланиб туришга келишиб олганлиги қўшимча қилинади вазирлик тарқатган баёнотда.
Лавров 7 март куни Вошингтонни шошма-шошарлик билан ўйланмай ташланган қадамлар Америка ва Россия ўртасидаги алоқаларга зарар беришидан огоҳлантирган эди. Лавров телефон орқали АҚШлик ҳамкасби Жон Керри билан сўзлашуви чоғида “бу қадамлар Қўшма Штатларнинг ўзига қайтади”, деган эди.